Шомуродов билан ўйнаган юлдуз Аргентинага кетмоқчи

“Рома”да Элдор Шомуродов билан бирга ўйнаган машҳур футболчи Пауло Дибала фаолиятини ўз юрти Аргентинада давом эттириши ва “Бока Хуниорс” жамоасига ўтиши мумкин.

Ҳозир аргентиналик футболчи жароҳат туфайли майдондан четда ва сўнгги бир нечта ўйинни ўтказиб юборди. У жорий мавсумда ўйинларда фаол иштирок этмаётгани сабабли “Рома”дан кетиши эҳтимоли юқори.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Маттео Моретто Х ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Дибала “Бока Хуниорс” билан музокара олиб бормоқда. Клуб уни 2026 йил июнь ойидаёқ трансфер қилишга уриниб кўради. Шу билан бирга “Рома” футболчининг шартнома молиявий шартларини камайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу мавсумда Дибала барча мусобақаларда “Рома” сафида 22 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!