"Шомуродов бизга керак эмас" — Миш-мишлар инкор этилди

"Болонья" спорт директори Жованни Сартори Россиянинг "Спорт Экспресс" нашрига берган интервьюсида клубнинг "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

"Биз Шомуродовга қизиқиш билдирганимиз йўқ. Раҳбарият ҳозирча унга эҳтиёж сезмаяпти", деди Сартори.

Аввалроқ, 27 ёшли Шомуродов қишки трансфер ойнасида "Болонья" ёки "Торино"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

2022/23 йилги мавсумда Шомуродов “Рома”нинг барча турнирлар доирасидаги 7 та учрашувида қатнашиб, жами 85 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва 1 гол урди. "Transfermarkt" портали ўзбекистонлик футболчининг нархини 8 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!