Шомуродов бор ва Ўзбекистон янги чемпионатда юқори ўрин учун курашади!
Футбол оламида терма жамоалар иштирокида янги мусобақа ташкил этиладиган бўлди. Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) биринчи чемпионатида саккизта терма жамоа ўзаро куч синашиши кўзда тутилган.
Ҳозирча, жорий йилнинг июнь ойида бўладиган турнирда Ўзбекистон, Эрон, Афғонистон, Туркманиистон, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари қатнашади. Яна иккита ўринни Россия ва Таиланд эгаллаши кутилмоқда.
Россия аслида бошқа қитъа вакили. ФИФА ва УЕФА сиёсий мотивлар туфайли Россия терма жамоалари ва клубларини халқаро мусобақалардан четлатган. Шунинг учун янги турнирда россияликларнинг иштирок этиш эҳтимоли катта.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Илёс Зейтуллаев россиялик журналистларга Россия терма жамоасининг Марказий Осиё футбол ассоциациялари биринчи чемпионатида қатнашиши бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
- Албатта, Россия терма жамоасининг борлиги турнир савиясини кўтаради. Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон каби жамоалар футболни ривожлантириш масаласида анча нарса ютади. Россия терма жамоасидан ўрганиш мумкин бўлган жиҳатлар борлигини биламиз. Уларнинг савияси баланд. Бизнинг терма жамоалар учун турли янги усуллар ва инновацияларни алмашиш имконияти пайдо бўлади. Шахсий фикрим шундай, бу ажойиб иш бўлади.
Россия турнир фаворити бўладими?
Шундай деб ўйлайман. Эрон ҳам бор. Бу жамоада доим истеъдодли ўйинчилар кўп бўлган. Ўзбекистон ҳам юқори ўринлар учун курашади. Чунки Элдор Шомуродов Италияга келганидан кейин унинг ўртидан кўп ёшлар футболга меҳр қўйди.
Кучли рақиблар сенинг ҳам савиянгни оширишга хизмат қилади. Футболни ривожлантириш масаласида гапирсак, ҳар доим ҳам ўзингнинг даражангдаги ёки пастроқ савияга эга жамоалар билан ўйнаб бўлмайди. Бошқасига ўсиш мумкин эмас. Ўйлашимча, бўлажак турнир футболчимиз учун фойдали бўлади, - деди Илёс Зейтуллаев “РБ Спорт” нашрига.
Маълумотларга қараганда, Марказий Осиё футбол ассоциациялари (CAFA) биринчи чемпионатининг гуруҳ беллашувлари июнь ойида Тошкент ва Бишкек шаҳарларида ўтказилади.
Мусобақа ташкилотчилари режасига кўра, саккизта терма жамоа ҳар бири тўрттадан иккита гуруҳга бўлинади. Учрашувлар давра тизимида ўтказилади.
Ҳар икки гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган терма жамоалар финалда бош соврин учун ўзаро рақобатлашади. Гуруҳлардаги иккинчи поғона соҳиблари учинчи ўрин учун баҳсда тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, Илёс Зейтуллаев кучли бешлик чемпионатларида тўп тепган илк ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади. Бу ярим ҳимоячи аср бошида “Ювентус”да ўйнаган. Кейинчалик Италиянинг бир неча жамоаларида тўп тепди.
Илёс Зейтуллаев 2001-2007 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўн маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилган.
Шомуродовга Дибала қачон жойини бўшатиб беради?
Абдухолиқов Премьер-лигада ҳам порлай бошлади!
Шомуродов нега “Лилль”, “Эвертон”, “Вальядолид” ва “Байер” таклифини қабул қилмади?
Фикрлар