Шомуродов нега “Лилль”, “Эвертон”, “Вальядолид” ва “Байер” таклифини қабул қилмади?

Герман Ткаченко – футбол бозорининг етакчи агентларидан. У раҳбарлик қилаётган ProSports Management компанияси бир неча ўзбек футболчиларининг манфаатларини ҳимоя қилмоқда. Хусусан, бугунги кундаги энг машҳур легионеримиз Элдор Шомуродовнинг кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётганида мазкур компаниянинг хизмати катта.

german-tkachenko-i-fabio-kapello_16086670141749829700

Айни пайтда ProSports Management компанияси яна бир неча футболчиларимизни Европа ва Осиё жамоаларига жойлаш билан шуғулланмоқда.

Россиянинг https://www.sports.ru сайти Герман Ткаченконинг катта интервьюсини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик футболчилар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилди. Эътиборингизга ўша интервьюнинг ўзбек футболига дахлдор қисмини ҳавола этамиз.

- А Серияда мижозингиз Элдор Шомуродов ўйнаяпти. Нега у “Рома”га Пауло Дибала ва Андреа Белотти олиб келинган пайт, яъни ўтган ёзда жамоадан кетмади?

- Жозе Моуриньо қўйиб юбормади. Чунки Элдор Шомуродов ҳар доим майдонга тушишга тайёр, мураббий кўрсатмасини сўзсиз бажаради, ўйинга туширилмаган пайтда эса ҳеч қачон эътирозларини билдирмайди.

Лекин кузда жамоадан кетиш керак, деган қарорга келдик. Шунда ҳам А Серияда қолиш принципиал аҳамиятга эга эди. Шомуродовга “Лилль”, “Эвертон”, “Вальядолид” ва “Байер” қизиқиш билдирган эди. Элдор учун яна ўйнаб кетиш муҳим эди, бу ишни эса, ўзинг кўниккан мамлакат ва чемпионатда амалга ошириш осонроқ.

- Сиз Саудия Арабистонига бориб келдингиз. Бу трансфер бозори йўналиши ўзгаргани билан боғлиқми?

- Бу томони ҳам бор. Бу жуда қизиқарли, лекин мураккаб бозор. У ерда ўз инфратузилмамизни яратишга уриняпмиз. Қийин бўлишига қарамай, кимлар билан муносабат ўрнатишни яхши биламиз. Европа бозорига кира олмак, Осиёнинг топ-лигалари эшигиги қоқишимиз керак.

- Саудияликлар билан нималарни гаплашдингиз?

- Кун тартибида Элдор Шомуродов масаласи борлиги кундек равшан. Россиялик футболчилардан Бакаев Саудия Арабистони жамоасига кўчиб ўтишга тайёр эди. Тиббий кўрик вақти ҳам белгиланганди. Лекин сўнгги паллада уни кўчиришди. Бунақа ҳолатлар улар учун норма. Бир ой давомида алоқага чиқмасдан, 20 дақиқада ҳамма нарсани ҳал қилиб юборишади.

- ProSports Management ўзбек футболи бозорида жуда фаол ишлаши нима билан боғлиқ. Шомуродов мижозингиз, Россия премьер-лигасида Иброҳимхалил Йўлдошев ва Ҳожимат Эркинов ўйнаяпти...

- Биз 2010 йилларда Одил Аҳмедов карьераси билан шуғулланган эдик. Лекин бу бозорга тўлиқ кириб боришимиз Шомуродовнинг муваффақиятидан кейин амалгат ошди. Компаниянинг Ўзбекистонда репутацияси пайдо бўлди. Бу бозорни тушуниб етдик ва ҳаммаси ўхшади.

Остон Ўрунов ва Жасур Жалолиддинов билан юзага келган вазиятларга қарамасдан, Россияда ўзбек футболининг имиджи анча яхши.

– Жалолиддинов – афсона. Юрий Белоус талқинига кўра, у Жоау Мариудан кучли экан...

– Жалолиддинов – истиқболи бор йигит. Лекин ўшанда ҳамма иш нотўғри ташкил қилинган. Унинг тақдимоти, бош мураббий Марко Николич билан мулоқот хато шаклда бўлган. Бу иш билан шуғулланган одамлар ўзбек футболи олдидаги масъулиятини ҳис қилмаган.

- Буниси майли, лекин “Урал”га Осин Ўруновни сиз жойлагансиз. Сиз ҳам ўзингиз айтган масъулиятни ҳис қилмадингизми?

- Ўрунов бизнинг мижоз эмас. Мен унинг “Крал”га ўтишида ҳамкорларимизнинг илтимоси билан қатнашганман. Шартномасини бекор қилиш билан ҳам мен шуғулландим.

– Виктор Гончаренко ўйин олдидан Остон Ўрунов кийим алмаштириш хонасида таркибга киритилмагани ҳақидаги суратни кўриб, тўполон кўтарганини айтиб берди. Бу расмни Остонга бир дўсти юборган. Лекин Ўрунов захира таркибига киритилган экан.

- Шунга нима бўпти?

- Бу унинг имиджига таъсир қилмайдими?

- Ўруновда жуда кучли футбол сифатлари бор. Лекин унинг истеъдодини ўзи тутишидаги камчиликлар чеклаб қўйган. Биз “Урал”ни кутилмаган вазиятлар юзага келиши ҳақида огоҳлантиргандик. Шу боис, шартномага уни бекор қилиш имкониятини берадиган банд киритганмиз.

volga_82

Табиийки, маълум маънода масъулиятимиз ҳам бор. Биз Остонга ёрдам беришни истагандик, уни деворга қапиштириб қўйишганди. Афсуски, бу ўхшамади.

Сенсацион ғалабадан кейин Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовга хушхабар!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dolche& Gabana
12/03/2023 21:04
Мана шу постни кайта куйган гандонни онаси маслахат берган утма деб. Далбаепмисанла зайбал кивордиларин 1та нарсани кайта куйвуриб сука
Dolche& Gabana
12/03/2023 15:16
Бля жонга тегдила шу майиб хакида езвуриб зур буганида специяда камида 2та гол урарди так что булди килила шу недогон хакида езишни