Шомуродов Дестрони энг зўр футболчига айлантирди!

Мавсум бошидан бери А Серияда жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Женоа” энди мусобақа жадвалида секин-аста юқорилай бошлади. Генуяликларнинг кейинги пайтдаги муваффақиятли ўйинида жамоа ҳужумчилари Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестронинг хизматлари катта бўлмоқда.

Шомуродов ёрдамида тўпурарлик маҳорати очилиб бораётган Маттиа Дестро Италия чемпионатининг январь ойидаги энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди. Жамоа янги йилнинг дастлабки ойида А Серияда олтита учрашув ўтказиб, шуларнинг тенг ярмида зафар қучди, икки марта дуранг ўйнади ва бир бор ўзидан анча кучли ҳисобланган “Сассуоло” майдонида бир тўп фарқи билан мағлуб бўлди.

Дестро ушбу учрашувларда рақиблар дарвозасини беш марта ишғол қилди. Шомуродов эса, “Сассуоло”га гол урди.

Бир сўз билан айтганда, Шомуродов – Дестро тандеми “Женоа”нинг асосий қуролига айланиб бормоқда ва бу жуфтликнинг самарадорлиги борган сари ортмоқда. Ўз навбатида, Давиде Баллардини қабул қилиб олганида энг қуйи поғонада турган “Женоа” ҳозир жадвалнинг 14-қаторига кўтарилди.

dva

Эътиборингизга “Женоа” мухлисларининг Маттиа Дестро ва Элдор Шомуродов ҳақидаги фикрларини ҳавола этишга қарор қилдик.

Gildo Vuolo:

Маттиа Дестро – зўр! У гол ура оладиган ажойиб ҳужумчи сифатида ҳаммага ўрнак бўлмоқда. Жумладан, Элдор Шомуродов ва Жанлука Скамаккага ҳам. Агар яна бир тўпурар ҳужумчимиз бўлганда вазият тамоман бошқача тус оларди.

Giuseppe Caianiello: (Gildo Vuolo фикрига жавобан)

Яхши тўпурар учун Элдор ва Скамаккага сарфланган маблағдан кўпроғини харажат қилиш керак.

Roberto Di Scala:

Кўпчилик ўзбек ҳужумчиси тўпурар бўлиши кутган эди. Лекин ҳамма унутиб қўйган италиялик Дестро ўзини кўрсатяпти. У фаолиятини қайта кўтара бошлади.

Gennaro Prestieri:

Баллардини ҳужумчиларни яхши ўйнатиш усулларини билади. Эдинсон Кавани ва Кшиштоф Пёнтек айнан унинг қўл остида очилган. Мана энди Дестро ҳам юқори даражада чиқди. Буёғига  Элдор Шомуродов ва Жанлука Скамаккадан ҳам шундай ўсиш кутамиз.

Giovanni Valerio:

Менимча, Дестро ютуқларини ҳужумдаги шериги Шомуродов билан баҳам кўриши керак. Ўзбек ҳужумчиси кўп гол урмаётган бўлса-да, Дестрога катта ёрдам беряпти. У ажойиб ўйинчи. Элдор Дестронинг тўққизта голидан тўрттасида бевосита иштирок этди.

1609738093_eq0cmhjxmaadmdr_1

Pasquale Cardone: (Giovanni Valerio фикрига жавоб)

Бизда ўзбек футболчисини мақтайдиган фанатлар кўпайиб кетди. Улар Элдорнинг ўйинидан ҳайратга тушаётган эмиш.

Aldo D'Amelio (Pasquale Cardone жавобига муносабат)

Нима, Баллардини ҳам Элдор Шомуродовни ўзбеклар илтимос қилгани учун асосий таркибга қўяптими?! Сиз Элдор жамоага келтираётган аниқ ва катта фойдани кўра олмаяпсиз холос.

Antonio Miele:

Агар Шомуродов Россиядаги голларини  бизнинг жамоада ҳам урса, “Женоа” ҳужуми сезиларли даражада кучаяди.

130781136_4133442746666614_7653077484297640773_o

Айни пайтда “Женоа” футболчилари А Сериянинг 21-тур учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. 6 февралга белгиланган баҳсда Элдор Шомуродов жамоаси Генуя шаҳрида юқори ўринлар учун курашаётган “Наполи” вакилларини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги 00:45 да бошланади.   

"Шомуродовдан нега ҳайратланишим керак?"

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар