Шомуродов ҳурматга лойиқ, ортидан Европани забт этадиган футболчи етишиб чиқмоқда!

Кейинги йилларда ўзбек футболида камол топган чарм тўп усталари Европа ва Осиёнинг турли мамлакатларида тўп тепмоқда. Айниқса, Италия, Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби УЕФА таркибига кирувчи мамлакатлар лигаларида ўйнаётган легионеримизнинг фаолияти ҳаммамизнинг эътиборимизни тортмоқда.

Бугунги кунда легионер мақомини олган футболчиларимиз орасида “Пахтакор” футбол клуби вояга етказган ўйинчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Ўз даврида УЕФА ва ОФК давлатлари лигаларида ўйнаган Жаъфар Ирисметов айни пайтда “Пахтакор” спорт директори ҳисобланади.

18103486_0_132_1280_853_1920x0_80_0_0_12f34740e962a87d378b1ada27c6cb5d

Жаъфар Ирисметов “Спутник” ахборот агентлигига берган интервьюсида хорижда тўп тепиш тажрибасига эга айрим футболчиларимиз ҳақида ҳам фикр билдирди. Шунингдек, яқин ўтмишнинг энг зўр тўпурарларидан бўлган Ирисметов янги авлод вакилларига ҳам тўхталди.

Эътиборингизга ушбу интервьюнинг футболчилар ҳақидаги қисмини ҳавола этамиз.

- Ўзбекистонда ёшларга эътибор қаратилмоқда. Ҳозир мамлакатда келажакда ҳақиқий юлдуз бўлиб етишадиган футболчилар авлоди борми?

- Айни пайтда  “Пахтакор”да ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам ўз салоҳиятини намойиш қилаётган баъзи футболчилар бор. Масалан, Иброҳимхалил Йўлдошев. У кейинги пайтда жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Унга таклиф жуда кўп. Иброҳимхалил ҳозирнинг ўзида Россияда ҳам, Европада ҳам ўйнаб кета олади.

ibo_1

- “Пахтакор” тарбияланувчиси Марлен Чобановнинг қайтиши қандай юз берди?

- Бизнинг скаутларимиз унинг ортидан Украинага боргани йўқ. Марленнинг ўзи “Локомотив”га кўрикка келди. Футболчини Андрей Фёдоров чақирган экан. Чобанов “Локомотив”дан кетганидан кейин биз уни икки ой давомида кузатдик ва мураббийларимиз унинг ҳаракатларидан қониққани учун икки йиллик шартнома имзоладик.

- Европадаги ўзбекистонлик футболчиларнинг фаолиятини кузатиб борасизми?

- Албатта, кузатамиз. Бу йигитлар миллий терма жамоа учун ҳам ўйнайди-ку.

- Италиялик мухлислар меҳрини  қозонган Элдор шомуродов фаолияти ҳақида нима дея оласиз?

- Уни меҳнатлари туфайли муносиб тарзда ҳурмат қилишади ва яхши кўришади. Лекин ҳозир мураккаб даврни бошидан ўтказяпти. Шунга қарамай, Элдор меҳнаткаш ва иқтидорли  йигит. Баъзида ҳужумчиларда шунақа давр келадики, гол уролмайди, асабийлашади. Шомуродов бир жуфт гол урса, бу қийинчиликлар ўтиб кетади.

157245001_4358284624182424_8577558104168689540_o

- “Пахтакор”дан Игорь Сергеев Қозоғистонга кетди. Унинг кучли томонлари нимада?

- Менимча, Игорь Сергеев охирги икки мавсум давомида энг зўр ҳужумчи бўлди. Биз уни олиб қолиш учун охиригача курашдик, чунки биз хориждан ундан яхши ҳужумчини олиб келолмас эдик.

- Қозоғистонда каттароқ сумма таклиф қилишдими?

- Гап пулда эмас, бошқа нарсада. Ҳозир бу ҳақида гапирмайман. Лекин уни олиб қолиш учун ҳақиқатан ҳам охиригача ҳаракат қилдик.

Премьер-лига клуби легионеримизга омад тилади!

Легионеримиз бразилиялик тўпурарлар рақобатини енга оладими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!