Шомуродов “Интер” ёки “Ювентус”га ўтиши керак!

Кучли бешлик чемпионатларига қадам қўйган ўзбекистонлик биринчи футболчи Илёс Зейтуллаев Россия матбуотига берган “Рома”да қийин даврларни бошдан ўтказаётган Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди.

Маълумки, Илёс Зейтуллаев 2001-2014 йиллар давомида Италияда “Ювентус”, “Реджина”, “Кротоне”, “Женоа”, “Виченца”, “Верона”, “Пескара”, Хорватияда “Горица” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Ангренлик ҳужумкор футболчи Италиянинг турли лигаларида жами 144 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилган.

rue631856c1eb

Зейтуллаев ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўтказилган ўнта беллашув ва Осиё кубоги саралаш турнирида Бангладеш ҳамда Қатар терма жамоалари дарвозасига киритилган иккита гол ҳам бор.

Элдор Шомуродов кучли бешлик чемпионатларидаги иккинчи вакилимиз ҳисобланади. 2020 йили “Женоа”га кўчиб ўтган Шомуродов ҳозир “Рома”да тўп тепяпти. Сурхондарёлик ҳужумчи кучли бешлик чемпионатларида гол урган биринчи ўзбек ўйинчиси сифатида тарихда қолган.

Шомуродовнинг “Рома” билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар туззилган. Бу мавсум жами еттита учрашувда 85 дақиқа ўйнаган 27 ёшли форвард қишки трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Италия матбуотининг ёзишича, ўзбек футболчисига “Торино” ва “Болдонья” қизиқиш билдиряпти.

Илёс Зейтуллаев интервью давомида Шомуродовга маслаҳат берди.  

- Шахсий фикрим шундай – Элдор учун “Рома”да ўйнаш катта имтиёз. Мен унга мавсумни Римда тугатиб олишни маслаҳат берган бўлардим. Тўғри у асосий таркиб ўйинчиси эмас, лекин майдонга тушириляпти.

- “Торино” ёки “Болонья”га ўтиш Элдор учун пасайиш бўладими? Ёки ўйин амалиёти муҳимми?

- “Рома”да юқори даражага кўтарилди. Рим клубидан кейин фақат “Интер” ёки “Ювентус”га ўтиши керак. Мен мавсумни Римда тугатишини таклиф қилган бўлардим. Лекин буни Жозе Моуриньодан сўраш керак. У Элдорга ишонч билдирармикин.

Агар Моуриньо: “Элдор, ўзингга бошқа клуб топ”, деса, албатта бундай вазиятда ўйин амалиёти берадиган “Болонья” ёки “Торино”га ўтгани маъқул.

- Нима деб ўйлайсиз, Шомуродовга “Рома”да Абрахам ва Белотти билан рақобатлашиш қийинми?

4aabfa0c3ae7a35c966807dd583951d6-resize_crop_1Xquality_100Xallow_enlarge_0Xw_1200Xh_630

- Италияда “Рома”га мухлислик қиладиган танишларим кўп. Уларга Шомуродов жуда ёқади. Улар футболчимиз ҳақида илиқ фикр билдиради. Элдор майдонга тушса, курашади ва ортга қайтиб,  ҳимоячиларга ҳам кўмаклашади. Улар Шомуродов нега кам ўйнаётганидан ҳайрон бўляпти.

Абрахам “Челси”дан келган, буни тўғри қабул қилиш мумкин. Дзаньоло билан ҳам рақобатлашиш Шомуродовга қийинроқ бўлади. Лекин Элдорнинг Белотти ва Эл-Шааравидан умуман қолишмайди. Элдор – камтар йигит. У курашишни давом эттириши керак, деб ўйлайман.

Европада Шомуродовга ов бошланди!

Моуриньо “Рома” ҳужумчиларини кескин танқид қилди, энди Шомуродовга ўйин бериш керакдир?

Легионеримиз Россияга қарши ўйинга муносабат билдирди

Легионеримизнинг голи рекорд ўрнатди, медални нақд қилди ва чемпионлик имкониятини сақлаб қолди!

Моуриньо Абрахамдан Шомуродовнинг ишини такрорлашни талаб қилди!

Легионер ҳужумчимизнинг келажаги мавҳум бўлиб қолди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!