Легионеримиз Россияга қарши ўйинга муносабат билдирди
Россия премьер-лигасида “Торпедо” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўладиган ўртоқлик учрашувига муносабат билдирди.
Икки терма жамоанинг ўртоқлик ўйини 20 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
- Россия терма жамоасининг келиши футбол мухлисларини стадионга жалб қила олади, деб ўйлайман, - деди Ҳожимат Эркинов.
Ҳужумкор футболчининг ўзи Сречко Катанец томонидан ўртоқлик ўйинига чақиртириган.
Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда бўладиган жаҳон чемпионати иштирокчилари – Камерун ва Коста-Рика билан бўлган учрашувлардан кейин яхши спорт формасида эканини таъкидлаган. Шунингдек, легионеримиз Россия терма жамоасининг ҳам кучли эканини эътироф этган.
Бундан ташқари, Москва шаҳри клубида тўп тепаётган футболчимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинларига доимо кўп мухлис келиши, рақиб кучли терма жамоа бўлганда томошабинлар сони янада ошишини ҳам маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илгари Россия футболчилари билан куч синашмаган.
Ҳожимат Эркиновнинг ўзи “Пахтакор” футбол академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Суперлигада “Қўқон-1912” ва АГМК жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор” сафида икки маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Ўзбекистон кубоги ва икки маротаба мамлакат Суперкубоги ғолиби бўлган.
“Пахтакор”да жами бешта совринни қўлган киритган 21 ёшли футболчимиз сермазмун ўйинлари туфайли Россия премьер-лигаси жамоасидан таклиф олди. Жорий йилнинг 8 июлида “Торпедо” жамоаси билан уч йиллик битимга имзо чекди.
Ҳожимат Эркинов легионер сифатидаги дебют мавсумидаёқ Москва клубининг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. Россия премьер-лигасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли пас узатди. Россия кубогида иккита учрашув ўтказди.
Эркинов клублар миқёсида жами 94 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилган.
Бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчимиз 2020 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасига мунтазам жалб этилмоқда.
Ҳожимат ҳозирча тўққизта учрашувда майдонга тушиб, яқинда Камерунга қарши ўтказилган халқаро ўртоқлик беллашувида терма жамоадаги дебют голини киритди. Шунингдек, унинг ҳисобида иккита голли пас ҳам бор.
Легионеримизнинг голи рекорд ўрнатди, медални нақд қилди ва чемпионлик имкониятини сақлаб қолди!
Моуриньо Абрахамдан Шомуродовнинг ишини такрорлашни талаб қилди!
Легионер ҳужумчимизнинг келажаги мавҳум бўлиб қолди!
Фикрлар