Моуриньо “Рома” ҳужумчиларини кескин танқид қилди, энди Шомуродовга ўйин бериш керакдир?

Италия чемпионатининг 13-турида “Рома” футболчилари пойтахт дербисида “Лацио”дан мағлубиятга учраб, Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи кучли тўртликни тарк этди ва ҳозирча олтинчи ўринга тушди.

Дербидаги мағлубият Жозе Моуриньога ёмон алам қилди. Португалиялик қўл остида “бўрилар” юқори ўринлар учун курашдаги тўғридан-тўғри рақобатчиларининг аксариятидан қақшатқич зарбага учрамоқда.

14f6686ea6a76963e4a045b2391e7106-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0

Пойтахтликлар ўз ҳамшаҳарларидан ташқари “Наполи”, “Аталанта”га ютқазди, “Ювентус” билан дуранг ўйнаб, очко йўқотди. Римликлардан бир очко кам жамғарган “Удинезе” Руй Патрисио дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритиб, “Рома”ни нокаутга туширди.

Жозе Моуриньо шогирдлари юқори ўринлар учун курашаётган жамоалардан фақатгина “Интер”ни таслим қила олди холос.

Табиийки, португалиялик мутахассис одатига кўра, бой берилган ўйинларнинг аксариятида ҳакамларни айблади.

“Лацио”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин Моуриньо ўз ўйинчиларини ҳам танқид қилди.

Бу баҳсда рақиб кам ўйнаб, кўп ҳимояланишга эътибор қаратди. Ҳиссиётлар жуда кўп бўлди. Пауло Дибала ва Лоренцо Пеллегрини каби асосий ўйинчиларимизсиз голли вазиятларимиз ҳам бўлмади.

Гол ўтказиб юбордик. Жамоавий ўйинимиз кутилганидек бўлмади. Ҳужумчиларимизнинг бирортаси индивидуал дуэлларнинг бирортасида рақибини ютолмади, - деди Жозе Моуриньо.

Дарҳақиқат, Жозе Моуриньо айрим футболчиларга қаттиқ суяниб қолган ва таркибни ротация қилишни истамаяпти. Тўлиқ тикланишга улгурмай майдонга тушаётган ўйинчилар бир неча маротабадан жароҳат олмоқда.

“Лацио”га қарши баҳсда римликларнинг ҳужумларини бошлаб берадиган етакчи фигура Лоренцо Пеллегрини жароҳатланди. Шикастланиш анча жиддий бўлиб чиқди. Тиббий кўрик жамоа сардори бу йил ўйнай олмаслигини кўрсатди. Қолаверса, бу жорий мавсумда Лоренцонинг биринчи жароҳати эмас.

Худди шундай, Николо Дзаньоло, Тэмми Абрахам ҳам бир сафдан чиққан ўйинлар бўляпти. Англиялик ҳужумчининг формаси талаб даражасида эмаслиги кўриниб турган бўлса-да, Моуриньо уни мунтазам асосий ҳужумчи сифатида майдонга ташламоқда.

Андреа Белотти мавсумолди йиғинида қатнашмагани боис ҳали ҳам юқори спорт формасига чиқа олгани йўқ, лекин у ҳам мунтазам ўз имкониятини оляпти.

Мавсумолдидан ҳам, чемпионат бошланганидан бери ҳам тайёргарлиги маромида эканини намойиш қилаётган Элдор Шомуродовга негадир Моуриньо етарли имконият бермаётгандек кўринмоқда. Хусусан, “Лацио”га қарши баҳсда ҳам легионеримиз захирада қолиб кетди. Жозе Стефан Эл-Шаарави ва Андреа Белоттини ўйнатишга қарор қилди. Натижадан маълумки, улар ҳам жамоани мағлубиятда қутқара олмади.

210021_m-xl

Очиғини айтиш керак, кўпчилик қишки трансферлар даврида Шомуродов “Рома”дан кетиши керак, деган фикрни илгари сурмоқда. Чунки августдан бери атиги 85 дақиқага ўйинга туширилган ўйинчини вазиятдан қониқиш ҳосил қиляпти, дейиш ноўрин бўлса керак.

Энг қизиғи эса, Жозе Моуриньо формада бўлмаса ҳам, гол уролмаса ҳам, жароҳат олса ҳам, танқидга учраса ҳам доим бир хил ҳужумчиларга таянишдан тийилмаяпти...

Легионеримиз Россияга қарши ўйинга муносабат билдирди

Легионеримизнинг голи рекорд ўрнатди, медални нақд қилди ва чемпионлик имкониятини сақлаб қолди!

Моуриньо Абрахамдан Шомуродовнинг ишини такрорлашни талаб қилди!

Легионер ҳужумчимизнинг келажаги мавҳум бўлиб қолди!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!