Шомуродов жамоаси дебютант майдонида мағлуб бўлди

Италия А Серияси 13-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилмоқда. Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби "Беневенто" майдонига сафар қилди. Ўйин мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳисобни 57-дақиқада Роберто Инсинье очди. Жарима майдонига ёриб кирган вингер дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Иккинчи гол пенальтидан киритилди. Нуқтага яқинлашган Марко Сау мўлжалда адашмади.

Дебютант майдонида мағлуб бўлган генуяликлар турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. Ғалабага эришган Филиппо Индзаги шогирдлари 12-ўрингача кўтарилиб олди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар фаоллик билан ўтказмоқда. Бироқ зарбадан дарак йўқ.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    ГОЛ! "Беневенто" ўйин масаласини деярли ҳал қилди.
    Марко Сау мўлжалда адашмади.

  • 88'

    Жарима майдони ичида Масиело рақибга нисбатан қоида бузди. Ҳакам нуқтага ишора этди.

  • 86'

    Меҳмонлар фаолликни давом эттиряпти.

  • 84'

    Узоқ масофадан берилган зарбани "Беневенто" посбони қайтарди.

  • 81'

    "Женоа"нинг ҳужумларига кескинлик етишмаяпти. Кетма-кет уринишлар бесамар якунланмоқда.

  • 78'

    Горан Пандев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 77'

    Маран шогирдлари тўпни назорат қиляпти.

  • 75'

    Эдуардо Гольданига ўрнига Давиде Заппакоста ўйинга қўшилди.

  • 72'

    Маттиа Дестро ўз ўрнини Жанлука Скамаккага бўшатиб берди.

  • 70'

    Майдон эгалари ўйин назоратини қайтариб олмоқда.

  • 67'

    Меҳмонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 65'

    Яқин масофадан берилган кучли зарбани "Женоа" ҳимоячиси боши билан қайтарди.

  • 63'

    Ҳимояда ишончли ҳаракат қилаётган "Беневенто" футболчилари қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрмоқда.

  • 60'

    Ҳисобда ортда қолишни бошлаган меҳмонлар олдинга ўта бошлади.

  • 58'

    Горан Пандев, Доминико Кришито ҳамда Иван Радованович ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Леннарт Циборра, Элдор Шомуродов ва Стефан Стураро захирага олинди.

  • 57'

    ГОЛ! "Беневенто" ҳисобни очди!

    Роберто Инсинье қанотдан рейд уюштириб, жарима майдонига кирди ва дарвозабон учун имконсиз қилиб зарба берди.

  • 56'

    Ҳакам Шомуродов воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди, деб топди. Бироқ такрорий вазият ундай эмаслигини кўрсатди. Начора...

  • 55'

    Стураронинг кучли зарбасига ҳимоячилар блок қўя олишди.

  • 53'

    "Женоа" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди. Элдорда яна бир яхши имконият.

  • 51'

    Шомуродовнинг ажойиб узатмасини қабул қилган шериги ҳужумни давом эттира олмади

  • 49'

    "Беневенто" майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 47'

    Бўлимни фаоллик билан бошлаган мезбонлар қуруқ қўл билан ортга қайтишга мажбур бўлди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Жарима майдони ичида рақибидан ўтган Капрари йиқилиб тушди. Ҳакам жуда баҳсли вазиятда ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 41'

    Дестро тезликда рақибини ортда қолдира олмади. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.

  • 39'

    Ўйин назорати аста-секинлик билан майдон эгалари томонга ўтмоқда.

  • 37'

    Импротанинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 35'

    Лападуланинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси йўлига Элдор тўғаноқ бўлди.

  • 34'

    Летицияга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 32'

    Иккинчи қаватдан келган тўпни Шомуродов тўхтатмай дарвозага йўллади. Дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 31'

    Бурчак тўпини қисқа узатма билан ўйинга киритган меҳмонлар жарима майдонига пас берди. Бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 30'

    3 рақиби қуршовида қолиб кетгна Шомуродов тўпни сақлаб қола олмади.

  • 27'

    Меҳмонлар орқа чизиғда қисқа узатмалар билан, рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.

  • 25'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Инсиньенинг берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 23'

    Тўп қаршисига келган Лападуланинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Бу сафар ҳам жарима майдони яқинида "Беневенто" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 19'

    Элдордан пас қабул қилиб олган Пьяца узоқ бурчакни нишонга олди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 18'

    Стураро марказда рақибга нисбатан тактик фол ишлатди.

  • 16'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Шомуродов дарвозага йўллади. Афсуски, бу сафарги зарба бироз ноаниқ кетди.

  • 15'

    Рақибидан тезликда ўтиб кетган Гильоне қоида бузиш эвазига тўхтатилди. "Женоа"да стандарт вазият юзага келди.

  • 14'

    Жарима тўпини ижро этган Капрари мўлжалда бироз адашди.

  • 13'

    Жарима майдони яқинида рақибига нисбатан қоида бузган Бани огоҳлантирилди.

  • 11'

    Генуяликлар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда

  • 9'

    "Женоа" футболчилари ҳужумда қоида бузди. Стандарт вазият қўлдан кетди.

  • 7'

    Шомуродов эрта прессингда яхши ўйнамоқда. 

  • 5'

    "Беневенто" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 3'

    Стураро майдон марказида фол ишлатди. 

  • 2'

    "Беневенто" футболчиси ҳужумда фол ишлатди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    А Серия мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Шомуродов ҳам улар орасида! Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Marufjon
20/12/2020 21:08
Шомуродов кейинги ўйингача омад билан ярашиб олмаса бўлмайди.