Шомуродов жамоасига янги юлдуз келади

Илгари қатор гранд клублар нишонида бўлган Адем Ляйич янги мавсумни Элдор Шомуродов билан бирга “Женоа”да бошлаши мумкие.

Маълумотларга қараганда, айни пайтда “Бешиктош” ўйинчиси ҳисобланган сербиялик ярим ҳимоячининг турклар билан келишуви келаси йили якунланади ва шунинг учун унинг агентлари Генуя жамоасига Ляйични олишни таклиф қилмоқда.

Аввалроқ, бу футболчига Москванинг ЦСКА клуби қизиқиш билдирганди. “Бешиктош” 29 ёшли ярим ҳимоячи учун 7,5 миллион евро талаб қилмоқда.

Ляйич якунланган мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва тўртта голли пас оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Эшалиев Шавкат
19/06/2021 10:23
Элдорни тўп билан таъминлайдиган, тўпни қизғонмайдиган ярим ҳимоячи керак эди. Шундай бўлса ёмон бўлмасди.