Шомуродов жамоасиз қолмайди!

Chery Tigo 7 PRO

Италиядаги нуфузли манбалардан бири – La Gazzetta dello Sport нашри “Рома”нинг трансфер сиёсати бўйича янгиланган маълумот тарқатди.

Римликлар ёзги трансферлар вақтида бир гуруҳ футболчиларга янги иш жойи топиб бериши керак. Манбага кўра, айрим ўйинчилар масаласида харидорлар билан музокаралар давом этмоқда. Баъзи ўйинчиларнинг келаси мавсумни қаерда бошлаши ойдинлашиб қолди.

Мараш Кумбулла ва Ола Солбаккен

Истеъдодли ҳимоячи Мараш Кумбулла мавсумни “Сассуоло”да якунлади ва атиги еттита ўйинда иштирок этди холос. Аввалги бош мураббий Жозе Моуриньонинг талаби билан жамоага олиб келинган Ола Солбаккен бир мавсумда икки жамоа – “Олимпиакос” ва “Урава Редс”да ижарада ўйнаб келди. Жами 12 та учрашувда битта гол урган ўйинчи ҳам ишончни оқламади.

“Рома” раҳбарияти бу икки футболчидан қутилиш йўлларини қидирмоқда ва ҳозирча, потенциал харидор чиққани йўқ.

Андреа Белотти

Бир вақтлар Европанинг гранд клублари орзуси бўлган Андрей Белотти энди ўзига жамоа қидиришга мажбур. 30 ёшли ҳужумчи мавсумни ижара асосида  “Фиорентина”да ўтказиб, 46 та учрашувда 10 та гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Бу кўрсаткич флоренцияликларни ҳам, римликларни ҳам қониқтиргани йўқ. Лекин А Серияга қайтган “Комо” ҳужумчини тўлиқ трансфер қилиш бўйича “Рома” билан келишиб олди.

Эбрима Дарбо ва Элдор Шомуродов

“Рома”га тегишли бу икки футболчи мавсумни ижара асосида бошқа клубларда ўтказди. Эбрима Дарбо “Сампдория”да, Элдор Шомуродов “Кальяри”да тўп тепди.

Ҳозир улар атрофидаги вазият барқарор. Катта эҳтимол билан улар ўзлари ўйнаган жамоада давом эттиради. Бу ҳар икки футболчи ижара муддатида яхши ўйнагани билан боғлиқ.

Таъкидлаш жоизки бошқа манбаларда ҳам Элдор Шомуродов келаси мавсумни яна Сардиния клубида бошлаши мумкинлиги ҳақида ахборотлар чиқа бошлади. Хусусан, tuttocagliari.net ҳамда  lamagicaroma.it каби сайтлар “Кальяри”га ўзбек легионерини жами 10 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш қийинчилик туғдирган бўлса-да, сардинияликлар бу гал ҳам Шомуродовни ижарага олишга уринаётгани ҳақида ёзмоқда.  

“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти

Ўзбек футболчилари Европа Чемпионлар лигасида порлаши кутиляпти...
Ҳусановнинг жамоадоши Мбаппенинг бурнини синдирганидан кейин нималар деди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!