Шомуродов “Женоа”да ҳеч ким кутмаган рақамда ўйнайди
“Женоа” таркибига кўчиб ўтган Элдор Шомуродов 9-рақамда тўп суриши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
“Ростов” фаолиятини ёритаётган Twitter саҳифасининг хабарига таяниб, маълумот тарқатаётган оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, ўзбекистонлик ҳужумчи “Женоа” сафида 61-рақамда тўп сурар экан.
61 – Ростов вилоятининг минтақавий рақами. Элдор янги жамоасида айнан шу рақамда ўйнайди!, - дейилади хабарда.
"Женоа"да 9-рақамда яна бир янги футболчи - Жанлука Скамакка тўп тепадиган бўлди. Элдорнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ростов"да ўйнаган 14-рақами "Женоа"да Давиде Бираски томонидан банд қилинган.
Фикрлар