Шомуродов кўп терма жамоалар қилолмаган ишни уддалади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини муваффақиятли ўтказди. 

Учрашув Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Ҳисоб 10-дақиқада очилди: Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов рақиб ҳимоячиси хатосидан унумли фойдаланиб, жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллади.

Эрон 49-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди — стандарт вазиятдан кейин тўп Владимир Назаров қўриқлаётган дарвозадан жой олди. 

Аммо орадан кўп вақт ўтмай, Беҳруз Каримовнинг рақиб жарима майдончаси ичига юриши пенальти белгиланиши билан якунланди. Эронликдар дарвозабони футболчимизнинг юзига уриб юборди. 

58-дақиқада Шомуродов ана шу пенальтини аниқ амалга ошириб, яна Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди.

Ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган учинчи қўшимча дақиқада майдонга захирадан тушган Ҳусайн Норчаев рақамлар фарқини оширди ва учрашувга якуний нуқта қўйди.

Мазкур беллашув Ўзбекистон учун 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйин бўлди. Мундиалда терма жамоа гуруҳ босқичида терма жамоамиз Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5 ва Конго Демократик Республикасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. 

Эрон эса жаҳон чемпионатини мағлубиятсиз якунлаб, Янги Зеландия (2:2), Бельгия (0:0) ва Миср (1:1) терма жамоаларига қарши баҳсларда дурангга эришган.

Шуни инобатга олган ҳолда Элдор Шомуродов етакчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалдаги учта терма жамоа эплолмаган ишни уддалаб, эронликларни мағлуб этди. 

Ўзбекистон навбатдаги ўртоқлик учрашувини 1 октябрь куни Сурияга қарши ўтказади, 6 октябрь куни эса Жанубий Корея билан майдонга тушади. Эрон терма жамоаси 29 сентябрь куни Россия терма жамоасига қарши ўйнайди.

Эронда Ўзбекистондан мағлубиятга кескин муносабат билдирилди

Сенсация: Каннаваро Ўзбекистонга янги юлдуз топиб берди!

Ҳусановнинг дўсти “Сити”дан пул учун кетганини тан олди

Ўзбекистон – Эрон ўйинига башорат: Ким ютади?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!