Сенсация: Каннаваро Ўзбекистонга янги юлдуз топиб берди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бу галги йиғинига бир неча янги футболчиларни жалб қилди. Аслида мамлакатимизнинг бош жамоасига янги таклиф этилган бир неча ижрочиларнинг италиялик мутахассисдан чорлов олиши кутилган жараён эди.

Лекин бу гал ҳам сюрприз ва сенсациясиз бўлмади. Жаҳон чемпионатида ҳаммага Беҳруз Каримовни кашф қилиб берган Фабио Каннаваро энди “Бунёдкор”нинг 16 ёшли ҳимоячиси Муҳаммад Ҳакимовга халқаро миқёсда дебютини ўтказишга йўл очиб беряпти.

Каннаваро журналиятлар билан суҳбатда миллий терма жамоа эшиклари футболчининг паспортидаги ёшига қараб эмас, балки майдондаги иқтидори ва шахсиятига кўра очилишини таъкидлади.

- Муҳаммад Ҳакимов ёш бўлишига қарамай, юрагида қўрқув йўқ ва кучли шахсиятга эга. Бизнинг жамоада ёш ёки қария, деган тушунчанинг ўзи йўқ! Мен тонгда уйғониб, ўзимдан-ўзим ўйинчи танламайман. Чемпионатда ким муносиб бўлса, ўша келган. Кимлардир чақирилмаган бўлса, бунинг ўзига яраша жиддий сабаблари бор, - деди Фабио Каннаваро.

Шунингдек, мураббий италиялик мураббий Икром Алибоев учун ҳам терма эшиклари доимо очиқлигини, ҳозирги йиғиннинг бош мақсади эса терма жамоанинг узоқ муддатли келажаги ва авлодлар алмашинувини таъминлаш эканини айтиб, журналистлардан ўз қарорларини ҳурмат қилишни сўради.

Экспертларнинг таъкидлашича, Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида айрим стереотипларни ўзгартиришга муваффақ бўлмоқда. Хусусан, италиялик мутахассис ўзбек футболидаги айрим психологик тўсиқларнинг парчалади.

Илгари  кўп йиллардан бери мураббийлар футболчиларни “бу ҳали ёш, тайёр эмас” ёки “бўй-басти тўғри келмайди”, деган қарашлар остида кўплаб техник иқтидорларни четга суриб келган бўлса, энди Каннаваро асосан ўйинчининг характерига қараб баҳо бериши ички чемпионатдаги барча ёшларга кучли мотивация бағишлайди.

Аввалроқ, Беҳруз Каримов кашф қилинган ва охир-оқибат Европага йўл олган бўлса, бу гал Муҳаммад Ҳакимов ҳам айнан мана шундай танлов самараси бўлди.

Муҳаммад Ҳакимов миллий терма жамоага таклиф олганидан кейин, нафақат маҳаллий, балки хорижий экспертлар, мутахассис, скаутлар эътиборида ҳам бўлади.

Янги кашфиёт бўлиши кутилаётган Муҳаммад Ҳакимов “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва бир еча ой муқаддам асосий жамоага ўтказилган эди. Ёш марказий ҳимоячи бугунгача Ўзбекистон Суперлигасида еттита ўйинда иштирок этган. Шу тариқа, Ҳакимов профессионал дебютидан кейин энг қисқа фурсатда миллий терма жамоага чақирилган ўзбек футболчисига айланди.   

"Манчестер Сити" Ҳусановнинг яширин сифатини топди

Ҳусановнинг "Челси"га трансфери ўзбек клубини банкротликдан қутқариши айтилди

“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди

Шомуродов кўп терма жамоалар қилолмаган ишни уддалади

Ҳусановнинг дўсти “Сити”дан пул учун кетганини тан олди

Ўзбекистон – Эрон ўйинига башорат: Ким ютади?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mr. Azimov
24/09/2026 08:27
Maqolaniyam o‘zlaringa o‘xshab Silvano Kotti qibsanla