Шомуродов машҳур футболчи билан тўп суриши мумкин

  • 7 январь, 2021, 12:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Женоа” жамоа ҳимоя чизиғини тажрибали футболчилар билан кучайтиришга қарор қилди.

Tecno

Аввалроқ, генуяликлар “Арсенал” ҳимоячиси Сократисни олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Энди “Женоа” ўз таркибига “Арсенал”дан кетиши кутилаётган яна бир футболчи - Шкодран Мустафини қўшиб олмоқчи.

Ёзда эркин агентга айланадиган Мустафи айни пайтда “Барселона” билан ҳам музокара олиб бормоқда. Томонлар келиша олмаса ёки “Женоа”нинг таклифи футболчини қониқтирса, у ҳолда машҳур ҳимоячи Генуяга келиши мумкинлигини айтилмоқда.

Жорий мавсумда мустафи Англия чемпионатида захирадан уч марта майдонга туширилди. Уни “канонирлар” 2016 йилда “Валенсия”дан 40 миллион еврога трансфер қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
07/01/2021 20:33
Шомуродовни узи машхурку