Шомуродов мавсумнинг иккинчи қисмини қайси жамоада ўтказиши маълум бўлди

Мавсумни “Кальяри” сафида ижарада ўтказаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга А Сериянинг бошқа бир клуби – “Салернитана” жиддий қизиқиш билдираётгани ва давралар оралиғида уни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ, таниқли журналист Николо Скиранинг маълум қилишча, “Салернитана” раҳбарияти "Рома" билан Элдорнинг трансфери бўйича келишувга эришган, аммо "Кальяри" Шомуродовни ижара муддати якунига қадар таркибда сақлаб қолишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳужумчининг ижара муддати жорий йилнинг июнида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. ...
02/02/2024 18:33
Бу хабарни 4чи марта йоздизлар бошка янгиликлар югми