Шомуродов қишда А Сериянинг бошқа жамоасига ижарага ўтиши мумкин
“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишда клубини ўзгартириши мумкин, деб хабар берди "Metaratings.ru" нашри.
Ўзбекистонлик футболчининг вакиллари Элдор "Рома"да деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози. Шу боис, қишда унинг Римни тарк этиши тахмин қилинмоқда. Қолаверса, ёзда Шомуродовга бир қанча клублар қизиқиш билдирган, аммо "Рома" раҳбарияти Элдорни жамоада олиб қолишга кўндиришган эди.
Ҳужумчига "Болонья" ва "Торино" қизиқиш билдиришмоқда. Улар Шомуродовни ёзги трансфер ойнасида қўлга киритишга яқин келганди. Аммо якунда трансфер амалга ошмай қолди. Маълумотларга кўра, катта эҳтимол билан Элдор мавсум охиригача бошқа жамоада ижарада ўйнайди. Тўлиқ трансфер бўйича музокаралар эса 2023 йилнинг ёзига қолдирилади.
Маълумот ўрнида, Элдор жорий мавсум "Рома"нинг ички чемпионат доирасидаги 5 та ўйинида майдонга тушган.
Фикрлар