Шомуродов трансфери бўйича тезкор маълумот. “Ростов” Элдорни қўйиб юбормаяпти
“Женоа” ва “Ростов” жамоалари ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича келиша олмаяпти.
Аввалроқ, “Ростов” 9 миллион евролик таклифни қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Маълум бўлишича, италияликлар ҳужумчи учун 7,5 миллион компенсация ва 1,5 миллион евро миқдорида бонус таклиф қилган ва бу суммани икки йил давомида тўлашини билдирган.
Ростовликларни келишувнинг бу шакли қониқтирмади. “Ростов” раҳбарияти жорий трансферлар мавсумида ушбу сумманинг камида ярмини олишни режалаштирмоқда. Улар ўз позициясини Элдорнинг ўрнига янги ҳужумчи харид қилиш билан изоҳлаган.
Музокарани кузатиб бораётган мутахассислар трансфернинг амалга ошиш эҳтимолини элликка эллик деб ҳисобламоқда.
Музокаралар давом этмоқда.
Фикрлар
Бу ростовда шомани уйнагиси кеми колди охирги пайтда