Шомуродов трансфери ўзини оқлайдими?
Европа кучли бешлик чемпионатларида янги ўйинчиларга сарф-харажат бўйича янги рекорд ўрнатилди. Бешта лигадаги деярли барча жамоалар трансфер бозорида фаоллик кўрсатиб, бир неча муҳим трансферларни амалга оширди.
Италия футболини ёритиб бораётган оммавий ахборот воситалари экспертлари ҳам А Серия жамоаларининг трансфер кампанияларини таҳлил қилиб, уларни баҳолаб чиқди.
Хусусан, кўпчлик мутахассислар машҳур мураббий Клаудио Раньери бошқарувидаги “Кальяри”нинг салоҳиятига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Шунга қарамай, Сардиния клубининг ёзги трансфер бозоридаги харидлари ўртача – 10 баллик шкалада 6 баллга баҳоланди.
Италиянинг машҳур нашрларидан La Gazzetta dello Sport А Серия жамоаларининг трансферларига қуйидагича балл берди:
“Милан”, “Торино”, “Интер”, “Рома” – 8 баллдан;
“Аталанта”, “Фиорентина” – 7 баллдан;
“Наполи”, “Лацио”, “Женоа”, “Болонья”, “Лечче” – 6,5 баллдан;
“Ювентус”, “Монца”, “Сассуоло”, “Салернитана”, “Кальяри”, “Фрозиноне” – 6 баллдан;
“Верона”, “Удинезе”, “Эмполи” 5,5 баллдан.
Нашр “Кальяри” трансферларига қуйидагича изоҳ берди.
- “Кальяри” хўжайини Жулини жамоани А Серияда олиб қолиш учун Витеска ва Хацидиакос каби истеъдодли ёшларга сармоя тикди. Шунингдек, ҳужум чизиғига Элдор Шомуродов ва Андреа Петанья каби А Серияда катта тажриба тўплаган форвардларни олиб келди. Аужелло ва Янкто эса, жамоа учун янги номлар. Италия ёшлар терма жамоаси юлдази Прати эса “Палермо” таклифини рад этиб, Клаудио Раньери билан ишлашни маъқул топди, - деб ёзди La Gazzetta dello Sport нашри журналистлари.
Яна бир нашр – La Stampa мутахассислар ҳам юқори дивизион клублари трансферига ўз муносабатини билдирди.
Унга кўра, жамоалар қуйидаги баҳоланди:
“Милан” – 8 балл;
“Аталанта” - 7,5 балл;
“Фиорентина”, “Интер”, “Наполи”, “Рома” – 7 баллдан;
“Болонья”, “Женоа”, “Ювентус”, “Лацио”, “Лечче”, “Торино”, “Верона” – 6,5 баллдан;
“Фрозиноне”, “Монца”, “Салернитана”, “Кальяри” – 6 баллдан;
“Эмполи”, “Сассуоло” – 5,5 баллдан;
“Удинезе” – 5 балл.
Нашр журналисти Антонио Барилла “Кальяри” трансферларига изоҳ берди.
- Трансфер бозори ёпилиши арафасида қўлга киритилган Петанья ҳужум чизиғини яққол кучайтиради. Ористанио ва Прати каби ёшлар бор. Элдор Шомуродовнинг тажрибаси жамоани юқори дивизионда олиб қолишга ёрдам беради. Аужелло ва Янкто ҳам ана шундай ўйинчилардир, - деб ёзди Антонио Барилла La Stampa нашрига.
Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?
Қимматга кетган “қария”лар!
Ана холос: Шомуродовга энди “сутчилар” ҳомийлик қилади!
Шомуродовнинг собиқ устози Раньерига Элдордан фойдаланиш сирини очди!
Фикрлар