Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

“Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳужум чизиғини ўзи истаган футболчилар билан шакллантириб бўлди.

Таркибга охириги бўлиб, “Монца”дан Андреа Петанья олиб келинди. Айни пайтда Сардиния клубида беш нафар ҳужумчи – Жанлука Лападула, Зито Лувумбо, Леонардо Паволетти, Элдор Шомуродов ва Андреа Петанья рўйхатдан ўтказилган.

vsp_9783_esu_gruppo

Клаудио Раньери одатда 4-4-2 схемасида ўйнайди. “Кальяри” фаолиятини ёритиб бораётган www.calciocasteddu.it сайти жамоа мухлислари орасида сўровнома ўтказиб, улар ҳужум чизиғида қайси форвардлар тандемини кўрмоқчи эканини аниқлади.

Клаудио Раньери ихтиёридагилардан Лападула, Петанья ва Паволетти яққол марказий ҳужумчи ҳисобланади ва асосан рақиб жарима майдончаси ичида самарали ўйнашга ихтисослашган. Элдор Шомуродов ва Зито Лувумбо универсал форвардлар тоифасига киради ва бир неча позицияда ўйнай олади.

Бундан ташқари, мураббийлар штаби ҳужум ташкил қилишда плеймейкерлар – Гаэтанио Ористанио ва Марко Манкозу хизматидан  фойдаланиши мумкин.

Sports.uz  портали ўзбекистон футбол ишқибозлари эътиборига ушбу сўровномада Элдор Шомуродовга овоз берган италиялик мухлисларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳавола этади.

ЛАЙСКА:

Юқорида номи келтирилган ўйинчилар орасида учтаси ҳозир жароҳатини даволатяпти. Элдор Шомуродов ва Андреа Петанья ҳали бир-бирининг нималарга қодирлигини яхши билмайди. Лекин Клаудио Раньеридек тажрибали мураббий тўғри танлов қилишига ишонамиз. Олға, “Кальяри”!

Facebook фойдаланувчиси:

Илк дақиқаларда Шомуродов – Петанья жуфтлиги ўйнасин. Лувумбо иккинчи бўлимда майдонга туширилсин.

Саймон76:

Шанба кунга ўйинда Петанья ва Лувумбо тандемини кутамиз. Мавсум давомида энг кучли жуфтлик Лападула ва Петанья бўлади. Агар тез орада Элдор Шомуродовнинг ўйини очилиб кетса, жамоамиз ҳужуми ранг-баранг кўриниш олади. Ҳамма ҳужумчига жой етади.

Жорж:

Мен Лападула – Лувумбо ёки ўйин услубига қараб Лувумбо – Шомуродов тандемини кутяпман.

Фабрицио:

Лападула ва Лувумбо ёки Лувумбонинг ўрнига Шомуродов ўйнаши тарафдориман. “Кальяри” ҳар доим олға бос!

Дэниель:

Лападуланинг жойи кафолатланган. Қолганлари алмашиб ўйнайди. Паволетти – Петанья, Лувумбо – Ористанио ҳужумда ўйнаса, уларнинг ортида Манкозу ҳаракат қилади.

Агар Шомуродов тез орада оптимал спорт формасини тиклаб олмаса, захира ўриндиғида қолиб кетиши мумкин.

Умуман олганда таркиб ҳар жиҳатдан яхши шаклланган. Бунга чемпионат давомида гувоҳ бўламиз.

Пьерпаоло:

Аслида оптимал жуфтлик Петанья ва Лападула бўлиши керак. Ҳозир Петанья ва Лувумбодан фойдаланиш керак.

Сафар учрашувларида  Элдор Шомуродов ва Андреа Петаньяни ўйнатиш яхши самара беради. Элдор яхши спорт формасида бўлган пайтда жуда катта фойда келтиради, қарши ҳужумда тенгсиз, майдон ичкарисидан тезкорлик билан ҳужум қилади. Ҳали буларнинг ҳаммасини майдонда кўрамиз.

Фанат:

Мен ҳужум учлигини кўрмоқчиман. Чап қанотда Лувумбо, марказда Шомуродов ва ўнг тарада Ацци ўйнаши керак.

3af9f86676ac04794c2fb8b1d0591ef5-34735-oooz0000

Эслатиб ўтамиз, “Кальяри” А Сериядаги учинчи тур учрашувини 2 сентябрь куни сафарда “Болонья”га қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

“Кальяри” таркибни тубдан ўзгартирди: Шомуродов...

Шомуродовнинг собиқ устози Раньерига Элдордан фойдаланиш сирини очди!

Ҳусанов ҳам бор! Европа Чемпионлар лигаси олдидан “Ланс” ҳимоячисини тилга олишди

Энди Шомуродовга янада қийин бўлади, сабаби...

Легионеримиз гол урди

Легионерларимизга аниқ шарт қўйилди

Тўрт футболчимиз дунёнинг энг қиммат лигаларида тўп тепмоқда!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mavlonov Husan
02/09/2023 18:23
Шомуродов марказий ҳужумчи бўлиб ўйнаш ўрнига четда ўнг қанотда яхшиооқ
&
Azizbekaziko
02/09/2023 16:40
Shu tema yomon jonga tegdi lekin, Shomurodov temasi ...
&
Бахриддин М.З.
02/09/2023 12:07
Тезроқ Италия футболидан кетишни талаба қилишмоқда