Шомуродов ва Ўрунов тўп сураётган чемпионат қачонгача тўхтатилди?

Россиялик журналист Сергей Егоров Россия премьер-лигаси ўйинлари қайси санагача тўхтатилишини маълум қилди.

Унинг хабарида айтилишича РПЛ ўйинлари коронавирус сабаб 10 апрелга қадар тўхтатилади. Шу тариқа чемпионатнинг 23- ҳамда 24-тур ўйинлари қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия премьер-лигасида 2 та ҳамюртимиз тўп сурмоқда. Булар “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамда “Уфа” ярим ҳимоячиси Остон Ўруновлардир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)