Шомуродовга кутилмаган янги харидор чиқди, лекин...

  • 11 февраля, 10:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Европада қишки трансферлар ойнаси ёпилганига қарамай, Элдор Шомуродов атрофидаги вазият тинчигани йўқ.

Маълумки, январь ойида 29 ёшли легионерни олиш учун А Серияда жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Венеция”, “Кальяри” ҳамда “Эмполи” ҳаракат қилиб кўрди. Бу жамоаларнинг барчаси “Рома” билан ўзбек ҳужумчиси бўйича музокара олиб борди.

Элдор Шомуродов “Венеция”га кўчиб ўтишига жуда яқин қолганди. “Венеция” раҳбарияти ўзбек ҳужумчиси бўйича римликлар қўйган барча талабни қабул қилди. Бу клуб легионеримизни мавсум охиригача ижарага олиб, кейин 3,5 миллион евро эвазига тўлиқ трансфер қилишга кўнганди.

Лекин бош мураббий Клаудио Раньери клуб раҳбариятидан Европа лигаси умумий босқичининг сўнгги учрашуви – “Айнтрахт”га қарши ўйингача Элдорни безовта қилмасликни сўради. Ўша баҳсда ҳамюртимиз гол уриб, жамоасини плей-оффга олиб чиққан эди.

Бу воқеадан кейин Клаудио Раньери Шомуродовдан воз кечмаслигини таъкидлади.

Шунга қарамай, Элдор Шомуродовга МЛС чемпионати вакили “Торонто”дан жиддий қизиқиш бўлмоқда.

Бир неча манбанинг таъкидлашича, торонтоликлар ўзбек футболчисини тўлиқ трансфер қилишга тайёр ва бу борада римликлар билан музокараларни давом эттирмоқда.

“Торонто” кейинги икки мавсумдаги беқарорликдан кейин таркибини кучайтириб, юқори мақсадлар сари курашишни мақсад қилган. Ана шу мақсадда, дарвозани қўриқлаш учун ёшлар истеъдодли голкипер Адису Де Росарио билан шартнома имзолаб, асосий таркибга ўтказди.

20 ёшли бу дарвозабон МЛСнинг афсонавий дарвозабони Дуэйн Де Росарионинг ўғли. Адису “Торонто”нинг иккинчи жамоасида 25 та учрашувда 55 та сейвни амалга оширганидан кейин мухлису мутахассислар назарига тушди.

“Уммонорти” клуби ҳужумни кучайтириш учун Элдор Шомуродовни танлади. Бу бежиз эмас, албатта.

“Торонто” Италия футболи вакилларига ҳурмат билан муносабат қилиши анъанага айланди. Ҳозир бу жамоа сафида А Серия юлдузларидан Федерико Бернардески ва Лоренцо Инсинье тўп тепмоқда.

Федерико Бернардески ўз даврида “Фиорентина” ва “Ювентус”да ҳужум чизиғи етакчиси бўлган ва 2022 йилдан бери “Торонто” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Италия терма жамоасининг машҳур ҳужумчиси Лоренцо Инсинье эса, “Наполи”даги ўн йиллик фаолиятидан кейин мана уч йилдан бери “Торонто”да ўйнаяпти. Мана шу икки юлдуз торонтоликларнинг асосий ўйинчиларига айланиб улгурди.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Торонто”га Элдорни олиш осон бўлмайди. Чунки Клаудио Раньери хориж клубининг ўз шогирдига бўлган қизиқишидан хабардор. Бироқ 71 ёшли мутахассис Элдор Шомуродовнинг жамоадан кетишига рухсат бермаяпти.

Таъкидлаш жоизки, МЛС чемпионатида қатнашиб келаётган АҚШ ва Канада жамоалари учун қишки трансферлар ойнаси 23 апрелга қадар очиқ бўлади.   

Англия, Ҳусановни яхшилаб таниб ол! Абдуқодирнинг учта “лақаби”ни айтишди...

Ҳусанов армон бўлиб қолган экан...

Сенсация: Ҳусановнинг устози “Реал”нинг энг зўр ўйинчисини оладиган бўлди
Жаҳон чемпиони Ҳусановга қандай баҳо берди?

Легионеримиз жамоасини Еврокубокларга олиб чиқмоқчи!

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
+998911709159
12/02/2025 20:29
Битта маколани хар хил сарлавха чикаряпсизлар хурматли канал админлари.Нима кераги бор битта нарсани 10 мартадан жойлаб?Ёзишга нарса топилмаса ёзманг топилгунича!