Шомуродовга “Рома”дан янгилик!

Европа кучли бешлик чемпионатларидан энг мураккаби ҳисобланган А Сериядаги иккинчи мавсум Элдор Шомуродов учун ўзи кутганчалик сермаҳсул бўлмади. Дебют мавсумида камтаронат “Женоа”да саккизта тўп киритган легионеримиз анча қудратли бўлган “Рома”нинг асосий таркибидан чиқиб қолди.

Ўз ўрнида, унинг асосий рақобатчиси бўлган Тэмми Абрахам ўзига билдирилган ишончни ортиғи билан оқлади ва тўпурарлик борасида бир неча рекордларни янгилаб ташлади.

Шомуродовга одатдагидек барқарорлик етишмади. Айрим учрашувларда жуда ёрқин ўйнаб, гол ва ассистлар расмийлаштирган ҳамюртимиз баъзида майдондаги хатолари учун Жозе Моуриньо қаҳрига учради.

NY6KKwr4c1E9_yAXfM48cNHSn51VWRmW

Элдор бора-бора мавсумни тўлиқ захира ўйинчиси мақомида ўтказди.  Ўзбек футболчиси атрофида юзага келган вазият Шомуродовнинг “Рома”дан кетиши ҳақидаги гапларнинг кўпайишига сабаб бўлди. Табиийки, мавсум давомида легионеримизга “Севилья”, “Торино”, “Лейпциг”, “Фрайбург”, “Монако”, “Хоффенхайм” каби жамоалардан қизиқиш бўлаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам Элдорнинг Римдан кетиши мумкинлигини асослагандай бўлди.

Шомуродовнинг “Рома” билан 2026 йилгача давом этадиган шартномаси бор. Демак, нима бўлган тақдирда ҳам унинг келажаги ҳақидаги сўнгги қарорни клуб мутасаддилари қабул қилади. Чунки, улар ўтган йили ёзда легионеримиз учун анча катта маблағ – 18 миллион евро миқдорида харажат қилган.

Италия матбуоти, хусусан, Il Messaggero, Il Tempo, Corriere dello Sport, Giallorossi.net каби манбалар “Рома” бир неча футболчилар, жумладан, Шомуродов келажаги бўйича ҳам бир қарорга келгани ҳақида ахборот тарқатди.

Унга кўра, Рим клуби мутасаддилари бир неча ўйинчилар бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Масалан, ёзда франциялик ярим ҳимоячи Жордан Веретуни сотиб юбориш бўйича иш бошланди. Унга “Марсель” ва “Арсенал”дан чорлов бўляпти.

Асосий таркибга кира олмаган Амаду Диаварадан ҳам Жозе Моуриньонинг ҳеч қандай умиди қолмаган ва бу ярим ҳимоячи ўзига бошқа клуб топиши кераклиги айтилди.

Агар Брайан Кристанте ўзига ҳам яқинда янги битим тузган Жанлука Манчини сингари йилига 3,5 миллион евро тўланишини талаб қилмоқда. Музокараларда томонлар бир тўхтамга кела олмаса, клуб А Сериянинг ўзидан бир неча харидор чиқаётган ўйинчини ушлаб ўтирмайди.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, ёзда олинган икки футболчи – ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ҳимоячи Матиас Винага Жозе Моуриньо келаси мавсум ҳам имконият берадиган бўлди. Бу икки ўйинчи мавсум давомида майдонда кам вақт ўйнади ва бор салоҳиятини намойиш эта олмади. Кучли бешлик чемпионатларида Шомуродовни ҳам, Винани ҳам Рим клуби кутган суммага трансфер қиладиган жамоа чиқмаяпти.

Энди ҳар икки футболчи “Рома” сафида қолади ва уларга келаси мавсум давомида Жозе Моуриньога ўз иқтидорини исботлаш имкони берилади. Мавсум охирида натижага қараб, уларнинг шартнома охиригача қолиши ёки жўяли таклиф чиқса, трансфер қилиб юбориш масалалари кўриб чиқилади.

Элдор Шомуродов ва Матиас Винадан ташқари, марказий ҳимоячи Мараш Кумбулла ҳам Моуриньо талаби билан жамоада олиб қолинади. Жанлука Манчини ва Крис Смоллингнинг асосий таркибдаги жойи кафолатланган.

1652562114_gettyimages-1240667865-612x612

Ҳимоячилардан Рожер Ибаньесга таклиф тушса, клуб мутасаддилари харидор билан музокарага очиқлиги айтилди.

Майдон маркази вакилларидан январда ижарага олинган Эйнсли Мейтленд-Найлс “Арсенал”га қайтариб юборилади. Унинг ўйини мураббийлар штабига маъқул келмади. Сержиу Оливейра бўйича вазият бошқача. Агар “Рома” музокарачилари “Порту” раҳбарларини январда келишилган 13 миллион евролик бадал пулини пасайтиришга кўндира олса, португалиялик ярим ҳимоячи Римда қолади.

Олдинги чизиқ вакилларидан Николо Дзаньолога янги битим берилади. Бироқ, агар харидорлар 22 ёшли ҳужумчи учун 70-80 миллион евро тўласа, клуб уни ушлаб қолмайди.

Арманистонлик легионер Генрих Мхитяран эса, “Инетр” билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришгани айтилмоқда. Миланликлар 33 ёшли футболчига римликлар кўнмаган шартларда битим тақдим қилди. Яъни, Генрих икки йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун 3,5 миллион евро маош сўраган эди. Бу талаб “Интер”га маъқул келди.

Ўрунов “Спартак”га қайтади! Кейинчи?..

Шомуродов жамоаси Конференциялар лигасидаги ғалаба учун қанча пул олади?

Бирортанг Шомуродовга етолмадингку!

“Спартак” Ўруновни суҳбатга чорлади. Мақсад аниқ!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдурахмон лидер
29/05/2022 09:32
Ромадан арендага булса хам кетиши керак