Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!
Беларусь чемпионатида ажойиб ўйин намойиш этаётган Бобур Абдухолиқов кўплаб хорижлик мутахассислар ва мухлислар назарига тушди. “Энергетик-БГУ” шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Буларусь олий лигасида олтита учрашувда саккизта гол ва учта ассист билан чемпионатнинг энг яхши тўпурари ва энг фойдали ўйинчиси бўлиб турибди.
Легионер сифатида ёрқин ўйин кўрсатаётган Бобур Абдухолиқов билан яқиндан танишиш мақсадида Беларусь футболини ёритишга ихтисослашган www.football.by сайти эксклюзив интервью ташкиллаштирди.
- Ҳозир деярли ҳар бир учрашувдан кейин журналистлар сенинг олдингга келяпти. Ўзбекистонда ҳам шундай эътибор бўлганми?
- Ҳа. Тўғриси, мен катта интерьюлар беришни, кўп гапиришни ёқтирмайман. Ўйиндан кейин қисқа суҳбат формати маъқул.
- Сен Қашқадарё вилояти, Косон шаҳрида туғилган. У нимаси билан машҳур?
- Косон Қаршидан 30 километр масофадаги туман маркази. Бир неча йил олдин бу ерда 70 минг аҳоли яшаган. Биз томонларда Ўзбекистонда гўштни энг зўр тайёрлашади. Тандир деган овқат бор. Гўштни тандирда пиширишгани учун ҳам номи шундай. Қўйнинг бутун бўлакларга бўлиб, тандирга солиб, ҳар хил қўшимчаларсиз пиширишади. Уни таътиб кўргани жуда кўп одам келади. Ҳаммага ёқади.
- Палов дамлай оласанми?
- Йўқ. Бу иш онам қойиллатадилар. Ўзбекистонда палов асосий таом. Бизда унинг барча сир-асрорларини яхши билишади. Минскда иккита ўзбек чойхонаси бор, ўша ерда миллий таомларимизни тайёрлашади. Оши ҳам зўр. “Энергетик-БГУ”даги ўзбеклар ўша ерга бориб турамиз.
- Бир неча кун олдин Рамазон тугади. Рўза тутдингми?
- Йўқ, саломатлигим нуқтаи назаридан тутмадим. Ўтган йили ошқозоним оғриганди. Шифокорлар, тез-тез, яъни кунига беш марта кам-камдан овқатланишим кераклигини айтишди. Акс ҳолда, ошқозондаги муаммо кучайиб кетиши мумкин экан.
- Юртинг ҳақидаги суҳбатга қайтамиз. Косонда футбол жамоаси борми?
- Ҳозир йўқ. Аввал биринчи лигада жамоа бўлган. Ўн йиллар аввал. Номини бир неча бор ўзгартиришган.
- Футбол билан қаерда ва қандай шуғуллана бошлагансан?
- Косонда футбол тўгараги йўқ эди. Мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси шуғуллантирарди. Туман мактаблари ўртасидаги мусобақада қатнашдик. Ўша ерда мени Қаршидаги интернатга таклиф қилишди. Тўртинчи синф эдим.
- Ота-онанг осонликча қўйиб юборишдими?
- Ҳа шундай бўлди. Биринчидан, борган жойим Косондан узоқ эмасди. Иккинчидан, ўқитувчим улар билан гаплашиб, кўндирди. Учинчидан, улар менинг футболга қандай қизиқишни билишарди. Шунинг учун ҳам қўллаб-қувватлашди.
- Оилангда спортчилар борми?
- Йўқ. Мен ўзим холос. Отамнинг ўз иши бор. Онам ўқитувчи. Акам ва опам ҳам бор.
- Кейин Қаршида нималар бўлди?
- Интернатда бир йил таҳсил олдим. Кейин интернат ўрнида футбол мактаби очилди ва мени ўша ерга қабул қилишди. Бу “Насаф” академияси эди. Тўрт йилдан кейин ўринбосарлар сафига қўшилдим. Дастлабки ярим йил умуман ўйнамадим, мураббий ишонч билдирмади. Бунақаси ҳар қандай футболчи ҳаётида бўлиши мумкин. Бу менинг фойдамга ишлади. Кучлироқ шуғуллана бошладим. Мақсад аниқ бўлса, кўпроқ нарсага эришмоқчи бўлсак, қаттиқроқ меҳнат қилиш керак. Айрим ўртоқларим, ана шундай вазиятда футболдан кетиб қолди. 2015 йили ўринбосарлардан асосий таркибга ўтдим ва дебютимни нишонладим.
- Ўтган йили февралда “Насаф”дан Украинага бординг. Львовнинг “Рух” клубига. Лекин ўйнамадинг. Мураббий билан муносабат ўхшамагани айтилди. Нима бўлганди?
- Мураббий билан уришиб қолганим йўқ. Мен ҳар доим марказий ҳужумчи бўлганман. “Рух” бош мураббийи ўнг қанотда ўйната бошлади. Унга бу позицияда аввал ўйнамаганим боис, ноқулай бўлаётганини тушинтирдим. Ўшанда нафақат Қарши, балки Ўзбекистондан биринчи марта четга чиққандим. Кўникишим учун мени қўллаб-қувватлашса яхшироқ бўларди. Лекин...
Бир марта мураббийга “Мени ҳужум марказига қўйинг, болалигимдан шу позицияда ўйнаганман. Бу позицияда қаерга югуриш ва нима қилишни яхши биламан”, дедим. У менга “Ўринбосарлар сафида буни исботла, гол ур”, деди.
Муаммо йўқ ва мен битта гол ва ассист қайд этдим. Мураббий “Майли сенга имкон бераман”, деди. Кейинги ўйинга захирага ҳам киритмади. Ундан “Нега бир гапни айтиб, амалда бошқа иш қилдингиз?”, деб сўрадим. Шундан кейин мен билан гаплашмай қўйди.
Давоми бор...
“Рома” ҳам, Моуриньо ҳам ёқмади!
Икки дақиқа ўйнаган Шомуродов зўр баҳо олди!
Россияликлар Шомуродов дуэлини кутяпти!
Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!
“Рома” ҳужумчиси: Кетишим керак бўлган вақт келганини билдим!
Гол уриш мана бунақа бўлади! Ўзбек легионери биринчи хет—трикни қайд этди!
Шомуродовни ҳам ўйнатиб кўрдик, бироқ... Моуриньо легионеримиз ҳақида ҳам гапирди
Фикрлар