Шомуродовнинг асосий рақобатчиси Ибрагимовичнинг ўрнини эгаллаши мумкин

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби форварди Артём Дзюба фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашрининг хабар беришича, агар Златан Ибрагимович жамоани тарк этса, "россонерилар" унинг ўрнига айнан 31 ёшли россиялик футболчини олиб келмоқчи.

Аммо, Дзюба питерликлар билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришганини ҳам унутмаслик лозим. Шу боис “Милан” Артёмнинг трансфери учун яхшигина пул сарфлашига тўғри келиши мумкин.

Дзюба жорий мавсум “Зенит” сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. У айни дамда РПЛ тўпурарлар жадвалида 13 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Уни эса 11 та гол урган "Ростов"даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов таъқиб қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)