Шомуродовнинг муваффақиятидан сўнг, Россия клублари қайси футболчиларимизга харидор бўлади?

Ўзбек футболида легионер масаласи доим долзарб аҳамият касб этган. Миллий чемпионатимизда ўзини кўрсатиб, кейин хориж лигаларига ўтиб кетган ўйинчиларнинг аксарияти тажриба ва маҳорат бобида ўзимизнинг жамоаларда ўйнаётганлардан устун экани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Ўзбек футболи тарбияланувчилари бугунги кунда Италия, Россия, Озарбайжон, Беларусь, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Баҳрайн, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Бангладеш, Таиланд, Индонезия, Малайзия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг турли даражадаги лигаларида тўп тепмоқда.

Ўзбекистонлик футболчилар учун Россия чемпионати алоҳида ўрин тутади. Аввалдан энг зўр ўйинчиларимиз асосан ушбу юрт чемпионатида ўйнаб келган. Ҳозир ҳам Россия футболида ўзбек футболчиларининг ўз ўрни бор. Айниқса, Элдор Шомуродовнинг кучли бешлик чемпионатидаги “Женоа”дан таклиф олгани ўзбек футболига эътиборни кучайтирди.  “Спартак” Остон Ўруновни, “Локомотив” Жасур Жалолиддиновни бежизга харид қилгани йўқ.  

173527767-6682de13-6939-4166-918c-266ceb91fd16

Россия Миллий футбол лигасидаги вакилларимиз Вагиз Галиулин ва Бобир Давлатов “Нефтехимик”да,  Виталий Денисов “Томь”да мунтазам майдонга тушмоқда ва ўз жамоаси учун муҳим ўйинчи ҳисобланади.

Хорижда тўп сураётган легионерларимизнинг аксариятини тарбиялаб берган миллий чемпионатимизнинг навбатдаги мавсуми ҳам якунига етмоқда. Суперлига жамоалари биттадан ўйин ўтказади холос. Барча совриндорлар аниқ.

Бу ёғига клублар трансферлар ва мавсум оралиғидаги йиғинларга шўнғийди. Россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Илья Казаков Россия премьер-лигаси жамоалари эътибор қаратиши керак бўлган ўзбекистонлик футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Унинг фикрича, “Пахтакор”нинг тўрт футболчиси Россия футболида ўз ўрнини топишга қодир.

Жалолиддин Машарипов

“Пахтакор” етакчиси Жалолиддин Машарипов анчадан буён хориж клубларидан чақирув олаётгани ҳаммамизга маълум. Унга аксарият Осиё жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Араб жамоалари ҳам ўзига чорлаяпти. Хави ҳам уни ўз шогирдлари орасида кўришни истаяпти. Ҳатто, Туркиянинг кучли клубларидан таклифлар бўлди. “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш учун уни қўйиб юбормади. Жалолиддиннинг ўзи ҳам легионер сифатида ўз кучини  чет элда синаб кўришни истамоқда. Қишда янгилик бўлиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Машарипов Суперлига баҳсларида олтита гол урди ва бир неча марта жамоадошларининг гол уриши учун қулай вазият яратиб берди.

photo_2019-01-22_13-34-44

Игорь Сергеев

Якунланаётган мавсум Игорь учун анча омадли бўлди. Яқинда тажрибали ҳужумчи “Пахтакор” таркибида 100-голини урди. У “Пахтакор” тарихидаги энг кўп гол урган футболчига айланиши мумкин. Ҳозирча, рекорд  Геннадий Красницкийга тегишли бўлиб, марҳум футболчи “пахтакорчилар” сафида 102 та гол урган.

Игорь Сергеев жорий мавсумда Суперлигада рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди.  Бундан ташқари, моҳир ҳужумчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги голлари сонини 17 тага етказиб олди.

Фаолияти давомида 27 ёшли футболчимиз Хитойда “Бейцзин Гоань” ва Бирлашган Араб Амирликларида “Аз-Зафра” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

sergeev-pen

Егор Кримец

Ўзбекистоннинг энг тажрибали ҳимоячиларидан ҳисобланган Егор Кримец фаолиятини 2011 йилда “Пахтакор”да бошлаган. У ҳимояда мустаҳкам ўйнашдан ташқари, гол уришни ҳам уддалайди. Шу пайтга қадар орада икки марта Хитой чемпионатига бориб, “Бейцзин Гоань” жамоасида ҳам ўйнаб келди.

Шунингдек, Кримец Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ҳам 35 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига бир жуфт гол ҳам урган.

213204_680

Акрамжон Комилов

24 ёшли футболчи ёш бўлишига қарамай, ҳимояда барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Акрамжон 2014-2018 йиллар давомида “Бунёкдор”да 100 дан ортиқ учрашув ўтказди. Кейин “Пахтакор”га кўчиб ўтди. У “шерлар” таркибида ҳам яхши ўйнаяпти. Жорий мавсумда ҳимоячи сифатида ўз вазифаларини бажаришдан ташқари ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.  

Акрамжон Комилов Ўзбекисто миллий терма жамоасига номзод футболчилардан ҳисобланади.

477070316-1024x635

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abduvali Rustamov
02/12/2020 06:29
Krimetsni nima qiladi ular g'irt go'ng ku Tormoz Sergeyev xam 1 sezonda qaytip keladi xuddi Xitoydagidek faqat Jaloliddin o'ynab ketishi mumkin.Komilov xam oynab ketadi