Шомуродовнинг рақобатчилари биттага камаяди

Россия премьер-лигаси тўпурарлари баҳсида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов билан рақобатлашаётган “Зенит” вакили Сардор Азмуннинг “Наполи”га трансфери деярли ҳал бўлди.

Италияликлар спорт директори Кристиано Жунтоли бу трансфер амалга ошишига қатъий ишонч билдирмоқда. Айни пайтда неаполликлар эронлик футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилмоқда. “Зенит” эса 30 миллион евро сўрамоқда.

“Наполи” раҳбарлари Сардор Азмун жамоадан кетишга ҳозирланаётган Аркадиуш Миликни ўрнини босишига ишонмоқда. 25 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам кучлироқ чемпионатга кўчиб ўтиш истагида.

Шомуродов ва Мбаппе бир рейтингда!

Lamborghini Huracan. Сардор машинасини кўз-кўз қилди

Шомуродовга жиддий қизиқаётган “Шальке 04” тўпураридан айрилди

Улар Россиядаги ҳужумчиларни титратган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!