Шомуродовнинг “Рома”даги маоши аниқ бўлди!

Ўзбек футбол мухлисларининг эътибори Италияда муваффақиятли фаолият юритаётган Элдор Шомуродовга қаратилгани инобатга олиб, ҳамютимиз ва унинг жамоасига оид хабар, янгилик ва ва маълумотларни бериб боришга ҳаракат қиламиз.   

Элдор “Рома”да “Женоа”дан кўпроқ маош олади!

Хориж оммавий ахборот воситалари ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Элдор Шомуродов шахсий шартнома бўйича ҳам Рим клуби вакиллари билан келишувга эришган. Хусусан, “Матч ТВ” канали ўзбек ҳужумчисининг пойтахт клубида оладиган маоши миқдорига доир хабарларни тарқатди.

Унга кўра, “Рома” мутасаддилари Элдор Шомуродовга бир мавсум учун 2 миллион евро миқдорида маош тўлайди. Бу унинг “Женоа”да олган маошидан кўпдир. Ўтган йили Шомуродовнинг А Сериядаги хизматлари 1,3 миллион еврога  баҳолангани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, “Женоа” ўтган йили “Ростов”дан 7,5 миллион еврога трансфер қилган футболчисини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан “Рома”га ижарага бермоқда. Римликлар бир мавсум ижара учун 2,5 миллион евро тўлайди.

Кейинчалик сотиб олса, яна 15 миллион евро ўтказади ва навбатдаги трансфердан ҳам улуш ажратади. Ўзбек ҳужумчиси римликлар учун 20 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

216490020_4757273884283494_4935635528608227847_n

“Рома” Элдор трансферига бошқаларни қўшмоқчи бўлди

Италия матбуотининг ёзишича, “бўрилар” раҳбарияти Элдор Шомуродовнинг трансфер суммасини пасайтириш мақсадида бошқа ўйинчилардан фойдаланмоқчи бўлган.

Маълумотларга қараганда, римликлар “Женоа”га гвинеялик ярим ҳимоячи Амаду Диавара ва испаниялик ҳужумчи Карлес Пересни қўшиб беришни истаган экан. Диавара якунланган мавсумда А Серияда 18 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга эришган.

“Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланган Карлес Перес эса, ўтган чемпионатда 22 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига  бир жуфт тўп киритган.

Бундан ташқари, Жозе Моуриньо польшалик ярим ҳимоячи Никола Залевски, италиялик эдуардо Боведан ҳам воз кечмоқчи бўляпти.

188634336_4594840983860119_908971708713846831_n_1

Баллардини Элдор ўрнига ҳужумчи талаб қиляпти

“Женоа” бош мураббийи Давиде Баллардини “Рома”га ўтиб кетаётган Элдор Шомуродов ўрнига янги мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш эта оладиган янги икки  ҳужумчи олишни талаб қилмоқда.

Маълумотларга кўра, генуялик мутасаддилари украиналик Владислав Супряга  ва келиб чиқиши Ганадан бўлган Калеб Экубанни трансфер қилмоқчи.

Супряга айни пайтда Киевнинг “Динамо” жамоаси ҳужумчиси ҳисобланади. 27 ёшли Экубан эса мавсумни  “Трабзонспор”да ўтказди.

18597042_0_36_1917_1114_1920x0_80_0_0_7c89eaf106c4f69f4531bbd3decf87a3

Элдорнинг икки рақобатчиси бор эди!

“Рома” раҳбарияти ҳужумчи позициясига Элдор Шомуродовдан ташқари яна икки футболчининг номзодини кўриб чиққани айтилмоқда.

Биринчилардан бўлиб, Жозе Моуриньо Россия чемпионати тўпурарларидан Сардор Азмунни ўз шогирдлари орасида кўрмоқчи эди. Қизиғи, эронлик футболчини рус клубларига собиқ “пахтакорчи” Марат Кабаев кашф қилиб берган.

Бундан ташқари, “бўрилар” Александр Сёрлотт номзодини ҳам кўриб чиққан. Бироқ, танловда ўзбек ҳужумчисида тўхтатаган.

Элдор Шомуродов “Реал” ёки “Барса”да ўйнашига ишонаман!

Шомуродов голлар ҳисобини очди!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
29/07/2021 23:51
Яша Элдоржон ана натижа, ўз устида ишлаш ва меҳнатни самараси. Фақат омад...
&
Ашуров Бахтийор
29/07/2021 21:19
Омад Элдоржон!!!