Шомуродовнинг собиқ мураббийи: “Италия терма жамоасини бошқаришни истардим. Лекин…”

Ўтган мавсум якунида мураббийлик фаолиятини якунлаган Клаудио Раньери яна собиқ ишига қайтмоқчи. Эндиликда италиялик мутахассис терма жамоаларда ўзини синаб кўрмоқчи.

 Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти Евро-2024 да мувоффақиятсизликка учрагач, Раньери миллий терма жамоадан таклиф олиши мумкин.

-Менда яна мураббийлик қилиш хоҳиши пайдо бўлди. Бир нечта клублардан таклиф келди. Кўрамиз, терма жамоалар билан ҳам музокаралар ўтказарман. Миллий терма жамоамизни бошқаришни истардим. Лекин Италиядан чақирув кутмаяпман. Сабаби, Спалетти бор,-деди Клаудио Corriere Della Sero нашрига.

Эслатиб ўтамиз, италиялик собиқ мураббий, 2023 йилнинг январидан 2024 йилнинг майигача "Кальяри" клубини бошқарган. Легинеримиз Элдор Шомуродов унинг қўл остида ижара асосида тўп сурган эди.

           

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!