Шомуродовнинг трансфери барбод бўлиш арафасида!

“Рома”да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган Элдор Шомуродов қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида жуда кўп хабарлар тарқатилаётган эди.

Легионеримизнинг ўзи “Торино”га кўчиб ўтишга мойиллик билдирган. Турин клуби ҳам январда футболчимизни асосий трансфер нишони сифатида белгилаган эди. “Торино” спорт директори Давиде Вагнатти Рим клубидаги ҳамкасби Тьягу Пинто билан ўзбек ҳужумчиси масаласида бир неча ҳафтадан бери музокара олиб бормоқда.

Ҳар икки томон Шомуродов трансфери бўйича ўз вариантини очиқлаган. Унга кўра, “Торино” Элдорни мавсум охиригача ижарага олмоқчи ва натижаларига қараб, мавсум якунида уни тўлиқ трансфер қилиш бўйича бир қарорга келишини билдирган.

313c84ecccd601253c97fbfb11a38c08-scaled

Тьягу Пинто 2021 йилнинг ёзида Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўланганини инобатга олиб, вазиятдан максимал фойда чиқаришга уринмоқда. Португалиялик мутахассс ўзбек ҳужумчисини 10 миллион еврога баҳолаб, Турин клубидан уни тўлиқ трансфер қилиш ёки ёзда харид қилиш мажбуриятини олишни талаб қиляпти.

Музокараларнинг деярли барча бандлари бўйича келишувга эришиб бўлинган. Лекин Тьягу Пинто Шомуродов трансферини сотиб олиш мажбуриятиния юклаётгани “Торино” раҳбариятига маъқул келмаяпти ва иш шу жойида тўхтаб қолган.

“Торино” жорий мавсум ҳам Еврокубокларга йўлланма берадиган ўринлар учун курашмоқда. Ёзда жамоанинг кўпйиллик тўпурари Андреа Белотти кетганидан кейин ҳужум чизиғида жуда катта муаммолар кўзга ташлана бошлади.

Бир сўз билан айтганда, Турин клуби январь ойида марказий ҳужумчи олиши шарт. “Рома”нинг Шомуродов бўйича келишувни якунлашни пайсалга солаётгани Вагнаттини бошқа ҳужумчи қидиришга мажбур қилмоқда.

Италия матбуотининг ёзишича, туринликлар Шомуродов ўрнига Валид Чеддира номзодини ўргана бошлади. Марокаш ва Италия фуқаролигига эга 24 ёшли футболчи В Серияда “Бари” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Чеддира Шомуродовдан фарқли равишда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келмоқда. Италия чемпионатининг В Сериясида 13 та учрашувда рақиблар дарвозасини ўн маротаба ишғол қилди ва бешта голли пас узатди.

Бундан ташқари, африкалик футболчи Италия кубогида учта ўйинда ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйди.

Шунингдек, Чеддирани қўлга киритиш учун “Торино” мутасаддилари “Рома” Шомуродов трансфери учун талаб қилаётган сумманинг тенг ярмини тўласа кифоя қилади.

Агар Элдор Шомуродов январь ойида бошқа жамоага ўтиб кетмаса, мавсумнинг қолган қисмида ҳам яна ўйин амалиётисиз қолиб кетишининг эҳтимоли жуда юқори.

1517867504614d9c1eb53c75.01360553

Чунки Жозе Моуриньо чемпионатнинг иккинчи ярмида жамоанинг ҳужум чизиғида асосан Пауло Дибала, Лоренцо Пеллигрини, Тэмми Абрахам ва Андреа Белотти хизматидан фойдаланишини, тактик схемалар мана шу танлов асосида амалга оширилаётганини маълум қилди.

Ҳужумдаги тўртликка асосий ўринбосар сифатида Николо Дзаньоло, Стефан Эл-Шаарави ҳамда  янги олинган Ола Сольбаккен белгиланди. Бундан ташқари, Жозе Моуриньо январда ҳужум чизиғига “Барселона”да ўз ўрнини топа олмаётган Мемфис Депайни олиб келишга ҳаракат қилмоқда.

Шомуродов Месси бошчилигидаги супертўпурарлар билан бирга!

Тўпурар легионеримиз алмаштириб бўлмас футболчи экан!

Ўзбекистон терма жамоасини енгишга мажбур эмасмиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!