Шомуродовнинг устози катта совринни кутмоқда!

Globe Soccer Awards соврини ташкилотлари бир йил, яъни 365 кундаги натижалар ҳисобидан йилнинг энг яхши мураббийи ва жамоасини аниқлаш учун ушбу номга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам даъвогарлик қилмоқда. Элдор Шомуродовнинг устози Рим жамоасида кескин ўзгариш ясай олди. “Бўрилар” португалиялик мураббий қўл остида ўтган мавсумни УЕФА Конференциялар лигасидаги ғалаба билан якунлади.

image_1

Бу мавсумда “Рома” Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун даъвогарлик қилмоқда ва айни пайтда А Серияда кучли тўртликка кириб олган.

Жозе Моуриньодан ташқари, йилнинг энг яхши мураббийлигига Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”), Стефано Пиоли (“Милан”), Карло Анчелотти (“Реал”), Абель Феррейра (“Палмейрас”), Юрген Клопп (“Ливерпуль”) ва Ренато Гаушо (“Гремио”) даъвогарлик қилмоқда.

2022 йилнинг энг яхши жамоаси соврини Англиянинг “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”, Италиянинг “Рома” ва “Милан”, Бразилиянинг “Палмейрас” ва “Фламенго”, Испаниянинг “Реал”, Франциянинг ПСЖ, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” ҳамда Марокашнинг “Видад” жамоалари орасидан аниқланади.

Мавсумнинг энг яхши футболчиси номинациясига ҳам муносиб чарм тўп усталарининг номи киритилган. Хусусан, бу совринга “Олтин тўп” соҳиби Карим Бензема (“Реал”) номзоди ҳам илгари сурилди.

karim-benzema-poluchil-zolotoj-myach_166607520154200923

Совринни олиш учун франциялик футболчи мавсумни юқори даражада ўтказган Муҳаммад Салоҳ ва Луис Диас (“Ливерпуль”), Тибо Куртуа (“Реал”), Килиан Мбаппе, Лионель Месси (ПСЖ), Роберт Левандовски (“Барселона”), Садио Мане (“Бавария”), Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”), Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) билан рақобатлашади.

Globe Soccer Awards соврини 17 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!