Шомуродовнинг яқин жамоадошига АПЛ гранди қизиқмоқда

  • 22 февраль, 20:30
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала Премьер-лиганинг топ клуби нишонида турибди. "TodoFichajes" хабарига кўра, аргентиналик футболчини ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Ҳозирда "қизил иблислар" оғир даврни бошдан кечирмоқда.

Tecno

31 ёшли Дибала учун "Манчестер Юнайтед" янги босқични бошлаш учун ажойиб имконият бўлиши мумкин. Унинг ҳозирда трансфер нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пауло Дибаланинг "Рома" билан амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Жорий мавсумда аргентиналик ҳужумчи 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!