Шон О'Мэлли: "Агар Илия Топурия Жастин Гэтжини ҳам нокаутга учратса..."

  • 10.03.2026 06:20
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Америкалик UFC жангчиси Шон О'Мэлли енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия ҳақида гапирди.

"Топурия аввалги жангларида Холлоуэй ва Оливейрани "ухлатиб қўйди". Тасаввур қилинг, агар у Гэтжини ҳам нокаутга учратса, бу Илия учун кетма-кет тўртинчи нокаути билан қозонилган ғалаба бўлади. Тан олиш керак, у ақл бовар қилмас ишларни бажармоқда", - деди америкалик ўзининг YouTube даги каналида.

Маълумот учун, Топурия охирги 3 та жангида – Волкановски, Холлоуэй ва Оливейрага қарши октагонга кўтарилиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга қилган эди. Энди "Матадор" 14 июнь куни Оқ Уйда Жастин Гэтжи билан куч синашади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!