Шон Стрикленд: "Биз аёлларга ҳаддан ташқари кўп ҳуқуқ бердик ва энди улар жамиятни бузмоқда"

  • 19.02.2026 11:48
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

UFC нинг таниқли жангчиси Шон Стрикленд америкаликлар – Ронда Роузи ва Жина Карано тўқнашуви ҳамда аёллар ММАси ҳақида гапирди.

"Биз шунчаки ўрта ёшли икки аёлнинг бир-бирини уришини томоша қиламиз. Менга умуман қизиғи йўқ, бу кимга керак? Келинг, ростини айтайлик, энг нимжон, UFC даги энг нозик эркакни олинг - у ҳам Аманда Нуньесни енга олади. Аёлларнинг асосий вазифаси – фарзанд кўриш, оналик қилиш, овқат пишириш ва уй йиғиштириш. Буни унутмаслигимиз керак. Муаммо шундаки, биз уларга ҳаддан ташқари кўп ҳуқуқ бердик ва энди улар жамиятни бузмоқда", - деди Стрикленд.

Эслатиб ўтамиз, Ронда Роузи ва Жина Карано  қарама-қаршилиги 16 май куни ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!