Шон Стриклэнд: "Мени уйғотиб юборинглар, илтимос!"
Шон Стриклэнд: "Мени уйғотиб юборинглар, илтимос!"
UFC тарихидаги энг даҳшатли апсетлардан бирини амалга ошириб, ўрта вазннинг доминант чемпиони Исраэль Адесаньяни (24-3) мағлубиятга учратган америкалик Шон Стриклэнд (28-5) чемпионлик камарини қўлга киритганидан кейинги биринчи интервьюда иштирок этди:
"Бу нимаси?! Тушми бу?! Кимдир мени ўрнимдан турғизсин, илтимос! Бу ерда содир бўлган ҳодисани етти ухлаб тушингда ҳам кўрмайсан. Мен эркакман ва йиғи-сиғи билан эмоцияларимни билдирмоқчи эмасман. Аммо, ўзимни зўрға тийиб турибман.
Иззи - кўп нокаутлар коллекциясига эга кучли йигит. Ишонасизми, у менинг бир қанча дўстларимни деярли қўл учида енгган. Шу сабабдан баъзан ўзим ҳақимда ҳам иккиланиб қолдим.
Барча, маҳаллий австралиялик мухлисларга ташаккур. Сизлар менга илҳом бағишладингиз. Мен ҳазиллашмадим. Жанг бошида, раунд оралиғини сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилдим. Шу даражада кўп машғулот ўтказдимки, ҳар куни бир қанча асаб толаларимни таваккалга қолдирардим. Бугун октагонда ҳамма жой қонга тўлса керак деб ўйлаган эдим, лекин, аксинчаси бўлди. Бу менинг тилимга сўз келмаётган биринчи ҳолат. Айтишим мумкинки, белимдаги камар ҳеч нимани англатмайди. Уйингизда сизга берилган ҳаётни шодликда кечираётганингиз бу барча титульдан лаззатлироқ ҳиссиёт!"
Фикрлар