“Шўртан” Александр Волков билан яна келишувга эришди
Ads

 

Янги йилнинг 5 январида Тошкентга жўнаб кетган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси жорий мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини пойтахтда ўтказмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу ойнинг 19 санасигача ўтказилиши режалаштирилган қишки ўқув-йиғин машғулотлари давомида “оқ бўрилар” ўз сафига кўрикдан ўтиш учун бир нечта янги футболчиларни жалб этишган. Азамат Исроилов, Руслан Вагапов, Саидкамол Акабров, Азиз Ғуломхўжаев, Сардор Собирхужаев, Қадамбой Нурметов ва Обид Жўрабоев шулар жумласидандир. 

“Шўртан” жамоасини тарк этган футболчилар ҳам йўқ эмас. Бунга мисол қилиб, Суннатилла Мамадалиев ва Хасанбой Эргашевни кўрсатиш мумкин.

Ушбу ўқув-йиғин якунида “Шўртан”  жамоаси мураббийлар штаби битта назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

Дарвоъқе, Ғузорликларнинг  мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда. Мавсум бошида жамоани мураббий-селекционер Руслан Шаймарданов, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Зоир Хасанов ўз хоҳишига биноан тарк этган бўлсалар, куни кеча “Шўртан” жамоаси раҳбарияти ўтган йилги  мавсум бошида жамоа бош мураббий вазифасига тайинлаган, аммо шартномани имзолагач, бир неча кундан сўнг “Навбаҳор”га ўтиб кетган тажрибали мутахассис Александр Волков билан яна келишувга эришди. Бу сафар Волков “Шўртан”да ёрдамчи мураббий вазифасида фаолиятини бошлади.

Минбар

Барча блоглар