"Шўртан" Чобановни қўлга киритди
Суперлигага қайтган “Шўртан” янги мавсум учун таркибни кучайтиришни давом эттиради.
“Пахтакор”, “Турон” ва “Андижон” жамоалари таркибида тўп сурган тажрибали ҳимоячи Марлен Чобанов "Шўртан" билан келишувга эришди. Футболчи бир йиллик шартномага имзо чекди", - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Чобанов ўтган йили "Андижон"да эди. Бироқ жароҳатлар ва яна айрим сабаблар туфайли у расмий баҳсларда майдонга туша олгани йўқ.
"Шўртан"да эса футболчи учун ўзини кўрсатишга имконият бўлиши катта эҳтимол.
Фикрлар