“Шўртан” навбатдаги ўртоқлик ўйинида “НБУ-Осиё”ни мағлуб этди
Ads

Ғузорнинг “Шўртан” клуби иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда. Ушбу ўқув йиғини давомида ғузорликлар тўртта назорат учрашувини ўтказишни режалаштиргани ҳақида олдинроқ маълумот берилган эди.

Кеча тайёргарлик жараёни режаларидан ўрин олган биринчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу назорат учрашувида “Шўртан” Биринчи лига етакчиларидан бири, пойтахтнинг “НБУ-Осиё” жамоаси билан куч синашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жасур Холтўраев  ва Юсуф Бўриев томонидан киритилган голлар “оқ бўрилар”нинг 2-1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Қуйида эса ушбу ўйинда “Шўртан” таркибида тўп сурган футболчилар билан танишишингиз мумкин.

“Шўртан” (1-бўлим): 1.Элдор Тожибоев, 4.Дилшод Хушбаков, 7.Олим Каримов, 10.Хасанбой Эргашев, 15.Обид Жўрабоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 27.Евгений Кочнев, 22.Лазиз Убайдуллаев, 23.Юсуф Бўриев, 20.Шаҳзод Хурсанов,11.Жасур Холтўраев.

“Шўртан” (2-бўлим): 18.Элдор Бойматов, 77.Отабек Нарзуллаев, 2.Суннатилло Мамадалиев, 19.Маъруфхон Муродов, 88.Аббос Амонов, 9.Игорь Таран. 29.Руслан Мельзиддинов.