"Шўртан" Шойқулов билан икки йиллик шартнома имзолади
“Шўртан” жамоаси трансфер ойнаси доирасида таркибини янги футболчилар билан кучайтиришни бошлади.
Клуб раҳбарияти янги мавсум олдидан жамоа салоҳиятини ошириш мақсадида Суперлигада тўп сурган тажрибали футболчилар ҳамда легионерларни таркибга жалб этишни режалаштирган.
"Шўртан" матбуот хизматининг хабар беришича, тажрибали ярим ҳимоячи Искандар Шайқулов жамоа билан икки йиллик шартнома имзолади.
Футболчи фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Андижон” ва “Хоразм” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.



Фикрлар