
"Шўртан" янги футболчини олиб келди ва етакчиларни ҳам сақлаб қоляпти
Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси янги мавсум учун тайёргарлигини давом эттирмоқда ва селекция ишлари ҳам олиб бориляпти.
Ҳар бир чизиқда рақобатдошликни ошираётган “Шўртан” клуби дарвозабон Шоҳруҳ Эшбўтаевни ўз таркибига қўшиб олди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
У ўз вақтида “Сурхон”, “Машъал”, “Динамо”, “Сўғʻдиёна” ва сўнгги мавсумни Тожикистоннинг “ЦСКА” жамоаларида ўтказган. Эндиликда, "Шўртан" сафида мавсум охиригача ҳаракат қилади.
Шунингдек, “Шўртан” янги футболчилар билан таркибни кучайтирибгина қолмай, жамоанинг етакчиларини ҳам сақлаб қолмоқда.
Жумладан, Улуғбек Худойбердиев, Сардор Саъдуллаев ва Жўрабек Маннонов билан ҳам шартномалар узайтирилди.
Ҳар учала футболчи 2025 йил охирига қадар "Шўртан" билан бирга бўлади.
Фикрлар