Шота Арвеладзе: Биз рақибга муносиб тайёргарлик кўргандик

Олий лига 17-туридан ўрин олган "Пахтакор"-Нефтчи" (6:0) учрашувидан сўнг Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди:

Биз биринчи бўлимни ҳар доим қийин бошламоқдамиз. Иккинчи бўлимда нисбатан тезроқ ҳаракат қилиб гол киритишга муваффақ бўляпмиз. 

Иккинчи даврага тайёрланиш учун вақт озроқ. Шунинг учун ўйинимиз биз хохлагандек бўлиши учун озгина вақт керак. 

Мен "Нефтчи"ни ўйинларини ўрганиб чиқдим. Биринчи даврадаги ва назорат учрашувларини кўриб чиқдим. Фарғоналиклар футбол ўйнашни яхши кўришади. Улар асосан қисқа пасларга эътибор қаратишади. Биз эса шунга қараб тайёргарлик кўрдик.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)