Шота Арвеладзе: Ҳужумкор ўйинларимиз гуруҳ босқичидан кейин ҳам давом этади

Хабарингиз бор, эртага “Пахтакор” Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-турида “Ал-Ҳилол”га қарши ўйнайди. Бугун ушбу учрашувдан олдин матбуот анжумани ташкил этилди. Қуйида “шерлар” бош мураббийи Шота Арвеладзенинг ўйин олди фикрлари билан танишиб олишингиз мумкин.

-Ўйинга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Футболчиларга кўпроқ дам берган ҳолда машғулотларни ташкил этдик. Одатда ҳар 3-4 кунда бўладиган ўйинларда бир хил машғулотлар ўтказилади.

Бундай қисқа муддатда ўтказиладиган ўйинларда ҳар сафар бир ҳил ўйин кўрсатиб бўлмайди. Балки, ҳар сафар нимадандир хулоса чиқарган ҳолда майдонга тушиш керак. Мен шогирдларимга ишонаман, улар ҳужумкор ўйин намойиш эта олишади. Бизнинг ёрқин ўйинларимиз нафақат қолган 3 та ўйинда, балки, гуруҳ босқичидан кейинги баҳсларда ҳам давом этади.

"Ал-Ҳилол" индивидуал тарзда ҳам, жамоавий тарзда ҳам кучли деб айтган бўлардим. Улар керак пайтда ҳимояда яхши ўйнайди, керак пайтда эса дарвозабон ҳужумларни бошлаб берди. Бу жиҳатдан "Ал-Ҳилол"ни бизнинг жамоага ўхшатган бўлардим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
17/09/2020 11:01
Арвеладзе гурухдан чика олмасанг тугри Туркиядаги уйинга учиб кет, колган турт-беш сум пулингни оркангдан жунатиб юборамиз.
Кахрамонжон Сафаров
16/09/2020 17:10
Арвеладзе пора домой без тебя обойдёмься
&
UEFA
16/09/2020 16:44
Хурматли тренерлар, тренеровка пайтида уйинчиларилани копток тепишга ургатила. 2-3 метр масофадан гол ура олмаса. Майли индивидуал махорат бордир уйинчилади.Пахтокорни уйини курдим биттасидаям удар йук, гуёки 16 кг огир тошни тепаётгандек, бор вужуди билан тепган туп зурга думалавоти дарвозабон чой ичишга хам улгурвотти. Зовершающий удар йук. Арабларни оёгини учи билан урганда зарб билан учвоти