Шота Арвеладзе жамоаси билан кетма-кет иккинчи бор мағлубиятга учради

Англия чемпионшипида иш бошлаган Шота Арвеладзе “Халл Сити” билан навбатдаги тур доирасида “Дерби Каунти” меҳмони бўлди.

Уэйн Руни бош мураббийлик қилаётган мезбонлар “Халл Сити”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шундай қилиб, “Пахтакор”нинг собиқ устози “Халл Сити”даги учинчи ўйинини ўтказиб, ҳозирча 1 ғалаба ва 2 мағлубиятга учради. Ундан аввал эса ўз майдонида “Престон”га ҳам мағлуб бўлган – 0:1.

Арвеладзе жамоаси кейинги турни 12 февраль куни ўз майдонида “Фулхэм”га қарши ўтказади. Айни чоғда “Халл Сити” 32 очко билан турнир жадвалида 19-поғонада боряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!