Шота Арвеладзе: "Пахтакор" ОЧЛни ютиши ҳеч гап эмас"

Таниқли мутахассис Шота Арвеладзе ўзи бошқарган “Пахтакор” жамоасига ҳамон бефарқ эмас.  Чунки грузиялик мураббий “Пахтакор”даги фаолияти давомида қатор совринларни қўлга киритганини яхши биласиз.

Собиқ бош мураббий “Шерлар”нинг Суперлигада муваффақият қозонгани юзасидан Sports.uz сайтига ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Пахтакор” албатта, мен учун доим чемпион. Ушбу жамоанинг ҳар бир ғалабасидан қанчалик қувонишимни билсангиз эди!

“Пахтакор”га шу билан бирга ОЧЛни ҳам ютишини тилаб қоламан. Айнан шу ишни амалга ошириш менга насиб этмаганди. Мана шундай ютуқ ҳеч бўлмаганда бир марта қўлга киритилиши керак! Айтишим керакки, клубдагилар бир тан-у, бир жон бўлиб шунга интилсалар, ОЧЛни ҳам ютиш ҳеч гап эмас”, - дейди Шота Юстинович.

Эслатиб ўтамиз, Арвеладзе бунгача Англия чемпионшип вакили – “Халл Сити” клубига устозлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!