Шота Арвеладзе Қозоғистон орқали Туркияга жўнаб кетган
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе "Vice" ёшлар журналига берган интервьюсида коронавирусдан қандай қилиб сақланаётганлигини айтиб ўтди.
"Қосимпошо"да ишлаган вақтимда Истанбулдан уй сотиб олган эдим. Биз шу ерда яшаяпмиз. Бутун оилам мен билан. Менда астма касаллиги бор бўлгани учун ўзимни жуда эҳтиёт қиламан. Қозоғистондан бу ерга шахсий самолётда учиб келдим. Чунки, доимий авиақатновлар учун чипта йўқ. Вақтни ўйинларни томоша қилган ҳолда ўтказяпман", - деди грузиялик мутахассис.
Маълумот учун, Шота Арвеладзе 2017 йил июнь ойидан буён "Пахтакор" бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келмоқда ва "шерлар" билан ўтган мавсум Суперлигада чемпион бўлишга эришган.
Фикрлар
Эртага чемпионат бошланишини шу Шотани 14 кунлик карантин муддатини деб ортга сурмасак гургайди.