Шота Арвеладзе: Умид қиламанки, терма жамоа Осиё кубогида яхши иштирок этади
Ads

"Яна бир бор "Локомотив"ни чемпионлик билан табриклайман. Улар иккинчи босқичида 9 учрашувда ғалаба қозонишди. 

Бугун "престиж" ўйин бўлди. Футболчилар клуб шаъни учун чиқишди. Майдонга тушаётган футболчилар қандай жамоада ўйнаётганликларини тушунишлари лозим. Шунингдек бугун жамоамизни қўллаб турган мухлисларга, журналистларга раҳмат айтаман.

Ўйлашимча, бугун майдонга тушган футболчилар яхши ўйин намойиш этишди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва ҳақли тарзда ғалаба қилдик. Бугун биз мавсум давомида 3-ўринда келган кучли рақибга қарши ўйнадик. Шундай экан барчага раҳмат. 

Биз 20 февралда ОЧЛ саралаш босқичидаги илк ўйинимизни ўтказамиз. Рақиб 3 йилдан буён кетма-кет ОФК кубогини қўлга киритиб келмоқда. Шундай экан, рақиб жиддий. Биз 24 декабрда йиғиламиз ва енгил машғулотларни бошлаймиз. Аммо таркибда 14 га яқин футболчи бўлмайди. Улар турли ёш тоифасидаги терма жамоаларга кетишади. Умид қиламанки, Ўзбекистон мусобақа сўнггига қадар боради", - деди грузиялик мутахассис.