Шота Арвеладзенинг "Халл Сити"даги дебюти омадли чиқди

Куни кеча Англияда ишлаш имкониятига эга бўлган “Пахтакор”нинг собиқ устози Шота Арвеладзе “Халл Сити” клуби бош мураббийи этиб тайинланганидан хабардорсиз. Грузиялик мураббий янги жамоасидаги дебют ўйинини ўтказишга ҳам улгурди.

Бугун Чемпионшипнинг 29-турида “Халл Сити” ўз майдонида “Суонси”ни қабул қилди ҳамда 2:0 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритишди. Том Ивснинг 5-дақиқада ҳамда Кин Льюис Поттернинг 17-дақиқада киритган голлари Арвеладзега янги жамоасидаги илк расмий учрашувида ғалаба қозонишига сабаб бўлди.

Айни пайтда “Халл Сити” 24 та жамоа орасида 18-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!