Шотландия бош мураббийи: "Қанчалик тайёр эканлигимизни майдонда билиб оласиз"
"Евро-2024" турнирини очиб берувчи Германия - Шотландия баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Шотландия бош мураббийи Стив Кларк ҳам иштирок этиб, ўз фикрлари билан бўлишди.
"Барча ғалаба қозонишни истайди, Германия ҳам, биз ҳам, қолганлар ҳам, Менинг оилам шу ерда бўлади ва улар ўйиндан завқланишади, деган умиддаман. Қанчалик тайёр эканлигимизни майдонда билиб оласиз", деди 60 ёшли мутахассис.
Шотландия ушбу турнирга бироз ёмон кайфиятда етиб келмоқда. (Бу ҳақида қуйида ўқишингиз мумкин - https://sports.uz/216569). Германия эса анча ўзига келиб олган ва фаворитлар қаторида бўлиб турибди.
Маълумот учун, ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олади.
Фикрлар