Шоу қанча вақтга сафдан чиққани маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед" қанот ҳимоячиси Люк Шоу Премьер-лига 8-турида "Эвертон"га қарши ўйинда жароҳат олиб, 67-дақиқада Аксел Туанзебега алмаштирилди.

The Athletic нашри журналисти Лори Уитуэллга кўра, англиялик футболчининг тикланиши учун 4-6 ҳафта талаб қилинади. Бу вақт мобайнида коронавирусдан соғайиб сафга қайтган Алекс Теллес унинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Шу тариқа, Шоу АПЛда "Вест Бромвич", "Саутгемптон" ва "Вест Хэм"га, Чемпионлар лигасида "Истанбул Бешекшеҳир", ПСЖ ва "РБ Лейпциг"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар